Агар нафс тор бўлса, бутун ҳаёт тор бўлади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мўмин кишининг юраги ва бутун оламни сиғдирган қалбидан кенг нарса йўқ. Шунингдек, худосиз, Аллоҳ таоло ва охират куни ҳақида шубҳага борган кишининг қалбидан тор нарса йўқ. Аллоҳ таоло айтади: “Ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас. Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур” (Тоҳа сураси, 123 – 124-оятлар). Агар Аллоҳ таолонинг ҳидоятидан юз ўгирган баъзи кимсаларни моддий тўкин ҳаёт, ҳиссий неъматлар ичида яшаётганини кўриб қолсангиз, бу нарсалар уларнинг ҳақиқий аҳволидан алдаб қўймасин. Зеро, ҳақиқий торлик уларнинг нафсларида. Агар нафс тор бўлса, бутун ҳаёт тор бўлади. Агар нафс кенг бўлса, ҳаёт ҳам кенг бўлади.

Мўмин киши мушкул ҳолат ва қийин кунда Раббисига илтижо қилиб, олдин Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиган ушбу дуони ўқиса, қандай хотиржамликни ҳис қилар экан: “Аллоҳим, етти қават осмон Парвардигори, улуғ Аршнинг Парвардигори, бизнинг ва барча нарсанинг Парвардигори, дон ва данакни ёрувчи Зот, Таврот, Инжил ва Қуръонни нозил қилган Зот, Сен пешонасидан тутган барча жонзотнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман. Сен Аввалсан, Сендан олдин ҳеч нарса бўлмаган. Сен Охирсан, Сендан кейин ҳеч нарса бўлмайди. Сен Зоҳирсан, Сенинг устингда ҳеч нарса йўқ. Сен Ботинсан, Сендан бошқа ҳеч нарса йўқ. Менинг қарзимни адо эт ва фақирликдан беҳожат қил!”


Доктор Ҳассон Шамсийнинг  "Бахт улашинг" китобидан

Раҳматуллоҳ Махсумхонов  таржимаси


Мавзуга оид мақолалар
Соликлардан бири касал бўлиб, кўзи кўр бўлиб қолди. Ҳеч чидаб бўлмас даражада оғриқ уни безовта қилди. Бир давоми...

17:15 / 18.11.2021 2219
Оиласида исломий муҳит яратиб, ўзи бош мураббий бўлган аёл жаннатга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

00:38 / 01.11.2021 4961
Аёлингизни ерга урманг. Зеро, унга қаратилган ҳар қандай ҳақорат унинг қалби ва ақлида ўрнашиб қолади. давоми...

18:00 / 09.03.2022 8305
5ФАСЛФЕйсБУКДА .УЛАШИШ, .SHARE, БИЛАН БОҒЛИҚ ОДОБЛАРЭй мусулмон биродар, билгинки, фейсбукда ёзишишнинг жуда давоми...

22:01 / 15.07.2020 1871