Қаноатли инсонлар уларга тақдир қилган озгина нарсага қаноат қиладилар. Қолганлар ҳам улар каби неъматга эришишлари учун ўзларини тиядилар.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Табарий ўзининг тарих китобида ривоят қилади:


"Умар ибн Абдулазиз халифалик даврида бир кишига саккиз дирҳамга бир кўйлак сотиб олишни буюрди. У киши кўйлакни сотиб олди ва уни халифага олиб келди. Умар кўйлакни қўли билан ушлаб кўрди ва: “Қанчалар мулойим ва гўзал!” деди. Кўйлакни олиб келган киши табассум қилди. Умар ундан нима учун табассум қилгани ҳақида сўради. У киши: “Эй мўминлар амири, сиз халифа бўлишингиздан олдин менга бир жунли ёпинчиқ сотиб олишни буюрган эдингиз. Мен уни минг дирҳамга сотиб олган эдим. Уни ҳам қўлингиз билан ушлаб: “Қанчалар дағал!” деган эдингиз. Бугун эса, саккиз дирҳамлик кўйлак билан ўзингизни овутаяпсиз!” деди. Умар: “Бир кўйлакни минг дирҳамга савдо қилган одамни Аллоҳдан қўрқади деб ҳисобламайман. Шуни билки, менинг нафсим юксаклик сари интилади. Бир мақомга эришсам, ундан юқорисини талаб қиламан. Амирликка эришдим, халифаликка интилдим. Халифаликка эришдим, энди нафсим ундан ҳам каттасига интилмоқда. У Жаннат!” деди".


Қаноатли инсонлар уларга тақдир қилган озгина нарсага қаноат қиладилар. Қолганлар ҳам улар каби неъматга эришишлари учун ўзларини тиядилар.



Доктор Ҳассон Шамсийнинг  "Бахт улашинг" китобидан

Раҳматуллоҳ Махсумхонов  таржимаси



Мавзуга оид мақолалар
Инсон табиати дунё ва ундаги нарсаларни яхши кўрадиган қилиб яратилган. Аллоҳ таоло айтади Одамларга давоми...

22:00 / 22.11.2021 3503
Бир киши Шаъбийни сўкди. Шунда у Агар мен сен айтгандек бўлсам, Аллоҳ таоло мени кечирсин. Агар мен ундай давоми...

23:00 / 27.01.2022 4338
Самолётда бир ёрдамчи учувчи ва бир бошқарувчи учувчи бўлади. Иккиси ҳам самолётни бошқаради. Лекин қарорни давоми...

09:48 / 10.11.2021 4277
Бахт бойликнинг кўплиги, мансабнинг катталиги, фарзанднинг кўплиги, бирор фойдага эришиш ва моддий илмда давоми...

21:19 / 15.09.2021 3794