“Эй болажоним, ёлғончи киши Раббисининг азобига дучор бўлади”
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир аъробий ўғли ёлғон гапираётганини эшитиб, унга: “Эй болажоним, ёлғончи киши Раббисининг азобига дучор бўлади. Кейинчалик рост сўзни айтса ҳам тасдиқланмайди, яхшиликни ирода қилса ҳам унга эришмайди. Ростлиги исботланган сўз бошқа одамнинг сўзи дейилади. Бошқаларнинг ёлғон сўзи эса, унинг сўзи дейилади”, деди.

Баъзи инсонлар ҳазил қилганда ёлғон сўзга бепарво бўлади. Унинг фикрича, ўйин-кулгу борасида ёлғон нарсани хабар қилиш ёки уни тўқишда зарар йўқ. Лекин қалбга роҳат беришни мубоҳ қилган Ислом дини бу мақсадга эришишда фақат ростгўйлик чегарасида бўлишни талаб қилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Инсонларни кулдириш учун ёлғон сўзни гапирадиган кишига вайл бўлсин, вайл бўлсин, вайл бўлсин!”

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна шундай дедилар: “Банда ҳазил ишларда ҳам ёлғонни ва тўғри бўлса ҳам тортишувни тарк қилмагунига қадар иймони мукаммал бўлмайди”.


Доктор Ҳассон Шамсийнинг  "Бахт улашинг" китобидан

Раҳматуллоҳ Махсумхонов  таржимаси


Мавзуга оид мақолалар
5ФАСЛ ФЕЙСБУКДА .УЛАШИШ, .SHARE, БИЛАН БОҒЛИҚ ОДОБЛАР Эй мусулмон биродар, билгинки, фейсбукда ёзишишнинг жуда давоми...

03:20 / 06.08.2020 3167
Самолётда бир ёрдамчи учувчи ва бир бошқарувчи учувчи бўлади. Иккиси ҳам самолётни бошқаради. Лекин қарорни давоми...

09:48 / 10.11.2021 4375
Дунё мусибатлари кўп. Мўмин киши дунё имтиҳон ва синов диёри эканини билади. Мана шу синовга ҳар лаҳзада давоми...

22:00 / 02.01.2022 3769
Болалар Улубатли Ҳасан турк қаҳрамони бўлишни қанчалар севадилар. Уни таниб олганларидан сўнг, на Ўргимчак давоми...

08:00 / 01.03.2022 6783