Бола гапиришни ҳам, қошиқ тутишни ҳам онасидан ўрганади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бола “Aллоҳ” дейишни ҳам, овқатланаётганда қошиқни ўнг қўли билан ушлаб, оғзига солишни ҳам онасидан ўрганади. Она унинг дастлабки ҳаёт муаллимаси ва ахлоқ мураббиясидир. Она боласига ўз фасоҳати ва гўзал нутқи билан эмас, юриш-туриши билан ўрнак бўлади. Бола учун онанинг ўтириши, туриши, отаси билан қилган муомаласи, барчаси таълимдир. Она унга  яхши ахлоқни ёки ахлоқсизликни ўргатади.

Ёлғонлар ичида ўсган болалар

Бола тўғри ёки ёлғон сўз нима эканлигини аввало ота-онасининг гап-сўзларидан ўрганади. Отаси онасидан “Фалон ишни қилдингми?” деб сўраганида, онаси қилмаган бўлса-да, “Ҳа, қилдим”, деса, бола бу ҳодисага оддий ҳолат каби қарай бошлайди. Кейинчалик қилиши керак бўлган нарсаларни қилмаса ёхуд қилмаслиги керак бўлган ишларни қилса ҳам, онасидан ўрганган ёки отасидан ўрганган ёлғонларга суянади. Ота-онасидан ёлғон гап-сўзларни эшитиб, кўриб, катта бўлган болалар учун ёлғон гапириш  “тўғри”, тўғри гапириш эса “хато” ҳисобланади.

Нима эксангиз, шуни ўрасиз!

Онасига ҳавас билан тақлид қилиб ўсаётган бола, онасининг бир ишни аниқ қилганини кўриб турса ҳам, онаси отасига “Йўқ, қилмадим”, деб жавоб берганини кўрган пайтида унинг хулқи ижобий томондан кўра, салбий томонга ўзгара бошлайди.  У келгусида олдида қандай муаммо ёки масала чиқмасин, биринчи ўринда ёлғон ишлатади. Эрига жаҳл ва ғазаб билан муносабатда бўладиган аёлларнинг тарбиясини олган болалар ҳам атрофидагилар билан ана шундай муомала ва услубда гаплашадилар.

Бола ‒ тикон ёки гул; нима эксангиз, шуни йиғиб оладиган далага ўхшайди. Болаларига марҳамат қилган марҳамат кўради, ғазаб қилган, меҳр бермаган, меҳр олмайди.

Давоми бор...

Абдуллоҳ Раҳим ва Нилуфар Алламова 

Мавзуга оид мақолалар
Оиша онамиз Али розияллоҳу анҳу билан жанг қилишга чиққанларини иддао қилган рофизийлар, мазкур давоми...

09:00 / 24.11.2021 7229
Оиласида исломий муҳит яратиб, ўзи бош мураббий бўлган аёл жаннатга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

05:38 / 01.11.2021 6576
Инсон табиати дунё ва ундаги нарсаларни яхши кўрадиган қилиб яратилган. Аллоҳ таоло айтади Одамларга давоми...

22:00 / 22.11.2021 3490
Рофизийларнинг Оиша онамизнинг Талҳа ва Зубайр розияллоҳу анҳумо билан Жамал воқеасига бирга борганлари давоми...

09:00 / 29.11.2021 4670