Сникерс торт
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Керакли маҳсулотлар: 6 та тухум, 1 пиёла ун, 2 пиёла шакар, 0,5 л қаймоқ, 1 банка ирис, какао кукуни.

Тайёрланиши: тухумни оқини сариғидан ажратиб олинади. Тухум оқи яхшилаб кўпиртирилади ва озгинадан шакар қўшилади. Сўнгра сариғи битта-биттадан қўшилади. Унни ҳам озгинадан солиб аралаштирилади. Хамирни қолипга қуйиб, 120° С да бисквит пишириб олинади.

Қаймоқни кўпиртириб, озгинадан шакар кукунини қўшиб, крем тайёрлаб олинади. Ирис ва тозаланган ёнғоқни аралаштириб тайёрлаб олинади. Тайёр бисквит иккига бўлинади. Орасига аввал кремни учдан бири ва ирисли аралашмани ярми суртилади. Устидан яна крем суртилади ва бисквитни қолган қисми ёпилади. Кремни қолган қисми ва ирисли арашлама суртилади. Устидан кремни суртиб, шоколад глазури қуйилади.Музлатгичга 1 соатга қўйилади. Ёқимли иштаҳа!

Умму Ҳанифа тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
,Навосиз улуснинг навобахши бўл Навоий ёмон бўлса, сен яхши бўл  Ҳазрат Навоий 15аср жаҳон маънавиятининг давоми...

15:26 / 11.02.2018 18016
Рамазон ойи кириши муносабати билан, сизларга ошқозонни тозалаш борасида табибларнинг бир неча давоми...

17:27 / 07.02.2017 5534
Бўйи 6 м гача борадиган дарахт ёки бута. Танасининг пўстлоғи, одатда, кулрангқўнғир рангда, қариганида давоми...

14:15 / 24.11.2016 9397