Ана ўшалар ҳидоятга залолатни сотиб олганлардир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

«Ана ўшалар ҳидоятга залолатни сотиб олганлардир.

Ва тижоратлари фойда келтирмади ҳамда ҳидоят топганлардан бўлмадилар».

(Бақара сураси, 16-оят)

Ушбу оятда Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳидоятни қўйиб, залолат – адашиш йўлини ихтиёр қилганликларини илоҳий таъбирлар билан баён қилмоқда. Агар улар хоҳласалар, ҳидоят қўлларига теккан эди, ундан фойдаланиб юрсалар бўлар эди. Пайғамбар алайҳиссалом бошқалар қатори уларни ҳам даъват қилган эдилар. Аммо улар ҳидоятни бой бериб, залолатни танладилар. Яъни ҳидоятга залолатни сотиб олдилар. Аммо уларнинг бу тижорат-савдолари фойда келтирмади. Шу билан бирга, улар ҳидоятда – тўғри йўлда юрувчилардан бўлмадилар.

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Мунофиқнинг белгиси учдир: гапирса ёлғон гапиради, ваъда берса, сўзида турмайди ва омонатга хиёнат қилади», деганлар.

Шунингдек, Имом Бухорий Ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Тўрт нарса бор, кимда улар бўлса, тўлиқ мунофиқ бўлади. Кимда улардан бир хислат бўлса, уни ташлагунча, нифоқнинг хислатларидан бири у кишида туради. Омонатга хиёнат қилади, ёлғон гапиради, аҳд қилса, алдайди ва тортишса, фожирлик қилади», дейилган.

Мавзуга оид мақолалар
          Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ  Сизу бизни давоми...

11:51 / 18.12.2018 4966
     Рамазон ойининг рўзасини тутиш Исломнинг асосий рукнларидан бири бўлиб, Аллоҳ таоло уни ҳар бир давоми...

07:43 / 09.02.2017 5418
  Қадим замонда бир ҳукмдор юртини айлангани чиқибди. Одамлар таниб қолмаслиги учун юз кўринишини давоми...

10:41 / 23.01.2017 4923
Инсонга бахш этилган барча неъматлар омонатдир. Ана шу омонатлар ҳақиқий ўрнини топмай, нафсоний давоми...

23:17 / 14.02.2024 10668