Ухдуд эгалари қиссаси (8)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Айтилган сўз, отилган ўқ!

Йигит кўр, пес ва бошқа дардларни даволайдиган бўлди. (Йигит пайғамбар эмас эди) Подшоҳнинг бир дўсти кўр бўлиб қолибди. У киши йигитга кўп ҳадялар бериб: «Менга шифо бер», дебди.

Йигит: «Шифони мен эмас, Аллоҳ беради, агар иймон келтирсанг, дуо қиламан, сенга шифо беради», дебди. У киши Аллоҳга иймон келтирибди, сўнг у кишининг кўзи тузалибди.

Эътибор берган бўлсангиз, йигит «мен сени даволайман»  демади.  У даволаш ишини Аллоҳга оид эканини айтди. Агар у, ўзим даволайман, деганида, одамлар уни сеҳргарга чиқариб олган бўлар эди.

Бас, айтаётган ҳар бир сўзингизга диққат қилинг. Инсонлар биргина калима билан Исломга киришади (калимаи шаҳодат) ва биргина айтган куфр сўзи билан диндан чиқиб кетади. Никоҳ ҳам оғиздан чиққан бир сўз билан боғланади, талоқ ҳам биргина сўз билан тушади, ҳатто ҳазиллашиб айтилган бўлса ҳам. Ҳамма нарса айтилган сўз орқали бўлади.

Йигит айтган гапга ўхшаш сўзлар, яъни ҳар бир воқеанинг Аллоҳга нисбат берилиши ҳақида Қуръони каримнинг бир неча оятларида зикр қилинган, жумладан, Иброҳим алайҳиссалом, «Бемор бўлганимда менга шифо берадиган ҳам У (Аллоҳ)нинг Ўзи»,  деб айтгани (Шуаро, 80). Илмли одам эса деворга келсак, «Бас, Роббинг икковларининг вояга етишини ва хазиналарини чиқариб олишини ирода қилди. Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди. Мен ўзимча қилганим йўқ», – деди. (Каҳф, 82)

Зотан даъватнинг ҳам асосий мақсади – шу, ер юзида Аллоҳнинг борлиги ва бирлиги ҳақида одамларга эслатиб туришдир.

 ilmfruits.com сайтидан таржима қилинди.

Таржимон: Саидкомил

Мавзуга оид мақолалар
 Қиролича Елизаветанинг ўғли, Британиянинг 65 ёшлик тахт вориси шаҳзода Чарлз Ташқи ишлар Вазирлиги давоми...

16:38 / 22.01.2017 4510
embedhttpswww.youtube.comwatchv2FxJ58lhNt4embed

18:07 / 11.04.2017 5881
Ўнинчи қоида Қарқара. қўтондан ташқари барча қушларни истеъмол қилиш мумкин. Ўн биринчи қоида Ўлакса билан давоми...

08:10 / 28.11.2016 5275
Мутахассисларнинг фикрича, ўйинчоқ нафақат болани овунтиришга, балки жисмоний ва маънавий камолотига, асаб давоми...

07:12 / 04.12.2016 5512