«Расулуллоҳнинг аҳли байти ва асҳоблари» танловининг ғолиби
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Алҳамдулиллаҳи Роббил аъламин

Вассолату вассаламу аъла Расулиллаҳ

Бу йилги Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишланган танловимизда  олдинги йилларга нисбатан жуда кўп кишилар қатнашдилар. Танловда иштирок этган барча азиз ва азизаларимизга фаолликлари учун ўз миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз. Бу йилги танлов саволлари ҳам ўтган йилгилардан фарқли ўлароқ, мураккаб ва инсонни изланишга ва китоб ўқишга мажбурлайдиган эди. Бизнинг фаол иштирокчиларимиз қисқа вақт ичида шундай саволларга ўзларининг тўғри деб билган жавобларини юбордилар. Бу эса ўқувчиларнинг сийратга оид бўлган билимлари йилдан-йилга ошиб бораётганига далолат қилади. 

Танловда иштирок этган ҳар бир киши имконият ва билим даражасида тўғри жавобларни топишга  ҳаракат қилган. Бугунги ғолиб деб эълон қилаётганимиз эса бошқаларга нисбатан кўпроқ тўғри жавобни белгилаган. 

Демак, танловимизнинг мутлақ ғолиби Бобохонова Равзахон бўлдилар. Ғолибамизни чин юракдан табриклаймиз ва барча иштирокчиларга илмлари бундан-да зиёда бўлишини, Аллоҳ таоло илм  йўлидаги машаққатларининг ажрини   икки дунёда ҳам кўпайтириб беришини тилаб қоламиз.

Вассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Иккинчи кун Оиламиздаги муносабатлар Албатта, жамиятимиздаги муносабатлар аввало оиламиздан бошланади. давоми...

10:45 / 08.02.2017 4436
Мункачини Апельсин ва пиёз паррак қилиб кесилади, зайтун мевалари билан аралаштирилиб, туз, мурч ва ёғ давоми...

11:59 / 29.11.2016 4425
ВА САБРЛИЛАРГА БАШОРАТ БЕР....Албатта, сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, молмулкка, жонга, меваларга давоми...

03:45 / 24.03.2020 5325