Энг карамли инсон эдилар.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг тўғрисўз, зиммаларидаги нарсаларга энг вафодор, энг юмшоқ феъл, муошарати энг карамли инсон эдилар.


У зот доим кўзларини тиярдилар, кўпроқ ерга қарар эдилар,

ҳар бир нарсага қалб кўзи билан қарар эдилар.

У зот энг тавозели инсон эдилар. Бою камбағал, ҳур ёки қул таклиф қилса ҳам, борар эдилар.

У зот энг раҳмдил инсон эдилар, ҳатто чанқаган мушукка ҳам меҳр кўрсатиб, идишни унга энгаштириб, қонмагунича идишни кўтармас эдилар.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг иффатли инсон эдилар. Асҳобларига энг карамли зот эдилар, уларнинг олдида оёқларини чўзмас эдилар, жой тор бўлса, уларга кенглик қилар эдилар. Тиззалари ёнидагиларнинг тиззасидан олдинлаб кетмас эди.


 Фатҳуддин Абулфатҳ Яъмурийнинг «Нурул-уйуун» китобидан Одинахон Муҳаммад Содиқ таржимаси


Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Муслима аёл БМТ ташкилотининг бош котиби ўринбосари лавозимини эгаллади БМТнинг янги раҳбарияти ташкилот давоми...

19:45 / 03.03.2017 4593
Жек Бастон 1970 йилнинг 31 августида Калифорниянинг Окланд шаҳрида туғилган. У дастлабки таълимни Окланддаги давоми...

16:34 / 23.12.2016 4582
Анбиё ва расулларга иймон Бизларга Аллоҳ таоло Ўз китобида номларини зикр қилган пайғамбарларга иймон давоми...

13:51 / 08.11.2016 4971
httpswww.youtube.comwatchvanLqhLhuy1A

12:48 / 28.01.2019 3758