Муслима аёл БМТ ташкилотининг бош котиби ўринбосари лавозимини эгаллади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муслима аёл БМТ ташкилотининг бош котиби ўринбосари лавозимини эгаллади

БМТнинг янги раҳбарияти ташкилот аъзолари билан янада яқинроқ ишлашни мақсад қилган. Улар нафақат жараёнда иштирок этишлари, балки раҳбарлик ҳам қилишлари лозимлиги боис, янги бош котиб биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад лавозимга расмий равишда ўтганидан сўнг «Нью-Йорк Таймс»га шундай интервью берди: – Биринчи ўринда мен бор кучимни Барқарор ривожланиш мақсадларига қаратмоқчиман. Бош котиб таъкидлаб ўтганидек, барқарор ривожланиш, аввало, дунёда тинчлик ўрнатишнинг энг самарали йўлларидан биридир, – дейди Амина Муҳаммад. Шунингдек, бош котиб биринчи ўринбосари қашшоқликка қарши кураш, ёшларга шароитлар яратиб бериш ҳамда жинсий тенгликни таъминлаш устивор мақсадлар қаторида эканини айтиб ўтди. БМТга келишдан аввал Амина Муҳаммад Нигерия атроф-муҳитни муҳофазалаш вазири бўлган. Бундан олдин Нигерия президенти маслаҳатчиси лавозимида ҳамда Нью-Йоркдаги Колумбия университетида ўқитувчи бўлиб ишлаган. Амина Муҳаммад 1961 йил таваллуд топган, Нигерия ҳамда Бирлашган Қиролликда таҳсил олган. Оилали, 6 нафар фарзанди бор.

манба: «RIA Агентлиги»

Мавзуга оид мақолалар
      Болалар ўз отаоналаридаги муомала маданияти ва хулқатворни осон ўзлаштириб оладилар. Агар сиз дўконга давоми...

13:52 / 11.02.2017 8892
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Абу Бакр уни Баҳрайнга юборганда ушбу мактубни ёзган эди давоми...

12:18 / 10.10.2016 5803
     Рамазон ойининг рўзасини тутиш Исломнинг асосий рукнларидан бири бўлиб, Аллоҳ таоло уни ҳар бир давоми...

07:43 / 09.02.2017 5316
Баҳраманд бўлинг Арпабодиён томоғингизда қуришни сезсангиз, унинг меваларини чойга қўшиб ичишингиз давоми...

12:43 / 01.02.2017 8133