Корея сафари тафсилотларидан
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Кеча устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ ва ҳамроҳлари Кореяда мезбон ҳамюртларимиз томонидан кутиб олиниб, Ўзбекистон элчихонаси ходималари ва Ўзбекистон ҳаво йўллари ходималари билан ифторлик дастурхони атрофида учрашдилар. Ифторлик дастурхони "Ҳожи бобо" ўзбек ҳалол таомлари ресторанида ёзилди.

Барча меҳмонлар бу таомхонанинг лаззатли таомларидан тановул қилиб, хайрли дуолар қилишди.


Бугун, 15 апрель куни Кореянинг пойтахти Сеул шаҳрида тарихий воқеа бўлди. Бу шаҳардаги Ўзбекистон элчихонасида катта тадбир уюштирилиб, устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ билан ўзбекистонлик аёл-қизлар учрашуви бўлиб ўтди.

Суҳбатда мусофир юртда аёл-қизлар шариатимиз бўйича қайси нуқталарга эътибор қилишлари, муаммо ва ечимлар ҳақида суҳбатлашдилар.

Суҳбат сўнгида аёл-қизлар томонидан берилган саволларга жавоб берилди ва гўзал дуолар қилинди.


Пешин намозидан кейин меҳмонлар Хан дарёсидан ўтиб, Чеонгжу шаҳри томон йўл олишди.


Сафар тафсилотлари билан кейинги хабарларимизда танишиб борасиз.



Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Ҳайит ҳали давом этмоқда...Қурбон ҳайитининг учинчи куниҚурбон ҳайитингиз муборак бўлсин

14:30 / 30.06.2023 3112
Ҳар оқшом Aмериканинг Миннесота штатида жойлашган КолумбияХайтс Columbia Heights шаҳридаги автотураргоҳда кўплаб давоми...

00:05 / 18.05.2020 4637
Ийдул Фитр ҚримдаҚрим муфтийси Эмирали Аблаев яриморол мусулмонларига COVID 19 тарқалишининг олдини олиш давоми...

03:16 / 24.05.2020 4270
Muslimaat.uz сайти жамоаси билан онлайн ҳамкорлик қиламан. Куни кеча бўлиб ўтган тадбирда сайт раҳбарияти давоми...

06:16 / 19.08.2023 2946