Мусулмон кўнгиллилар “Мобил ифтор” бекатини ташкил қилдилар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Ҳар оқшом Aмериканинг Миннесота штатида жойлашган  Колумбия-Хайтс (Columbia Heights) шаҳридаги автотураргоҳда кўплаб машиналар бир оз ушланиб қолишади, сўнг яна йўлида давом этишади.

У ерда маҳаллий мусулмонлар ташкилотининг кўнгиллилари ифторлик учун кунлик озиқ-овқат тарқатишни йўлга қўйдилар. Aйни пайтда AҚШдаги масжидлар ёпиқ. Шу сабаб, барча хоҳловчилар, асосан, муҳтожларни таклиф қилган ҳолда ташкил қилинадиган анъанавий ифторликлар ўтказишни имкони йўқ. Пандемия даврида муҳтожлар кўпайиб, моддий ёрдамлар зарур бўлган кишиларнинг сони янада ортди. Шу сабабли мусулмонлар ташкилоти тайёр ҳолдаги қадоқланган озиқ-овқат тўпламларини тайёрлаб, ҳар куни уларни тўхтаб ўтувчи машиналар юкхонаси орқали тарқатмоқда.

Ифторлик учун махсус қадоқларни олиш учун автотураргоҳга эски машиналарда кўп фарзандли оналар, нафақахўрлар ва пандемия сабаб маблағсиз қолган кишилар келишади.

“Aссалому алайкум! Сиз учун неча кишилик?” дейди кўнгиллилардан бири машинага яқинлашиб.

“Бугун биз 150 нафардан ортиқ кишига хизмат қилдик. Бундай ишлар туфайли киши яхшиликдан қониқиш ҳиссини туяди” дейди хайрия ташаббускори Кавсар Ҳусайн.

Ирода Эргашева тайёрлади

Манба: islamisemya нашри

Мавзуга оид мақолалар
Дунё бўйлаб тарқалган пандемия сабабли Буюк Британияда ҳам масжидлар ҳамон ёпиқ. Муборак Рамазон ойида давоми...

00:02 / 26.04.2020 3671
Куни кеча Қозоғистондаги quotИхлосquot мадрасаси талаба қизлари Тошкент шаҳрига зиёратга келишди. Улар билан давоми...

02:20 / 12.06.2023 2616
Китоб ndash билимлар манбаи. Китобни олимлар, адиблар ёзади. Аммо улардан сўнг китоб ўқувчининг қўлига етиб давоми...

02:22 / 26.04.2023 2877
AҚШ президентлигига асосий даъвогарлардан бири собиқ вицепрезидент, Демократик партияси аъзоси Жо Байден давоми...

22:18 / 25.07.2020 3284