Онамнинг қувончи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Muslimaat.uz  сайти жамоаси билан онлайн ҳамкорлик қиламан. Куни кеча бўлиб ўтган тадбирда  сайт раҳбарияти ҳамкорлигимизни муносиб тақдирлашди. Алҳамдулиллаҳ,  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф  роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг карималари – устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ ва у кишининг жамоасига ушбу эътирофлар  учун чуқур миннатдорчилик билдираман.


"Сарҳисоб –1444" тадбирига маълум сабабларга кўра боролмадим, аммо ўрнимга онам қатнашдилар.  Онам уйга  олам-олам таассуротлар билан қайтдилар.  Ҳар бир она учун  ўғлига бошқалар томонидан берилган  гўзал эътирофи қалбларини қувончга, завқ ва шавқга тўлдиради. Онамнинг қувончидан мен ҳам қувондим.


Аллоҳ таоло устозамизни доим хайрли ишларда бош, муслима опа-сингилларимизга суянчиқ – қалқон бўлиб юришларини насиби муяссар айласин. Ўзи доим ҳифзида, офиятида, риоятида, барокатида сақласин.


Абдуллоҳ Раҳим

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Ҳаётда ёқтирмайдиган нарсаларимдан бири ndash хоҳ сурат, хоҳ видео бўлсин, тасвирга тушиш. Аммо давоми...

21:16 / 11.06.2023 3198
Бухоро яқинидаги Сухор деган қишлоқда Саййид Амир Кулол қуддиса сирруҳининг мақбараси бор. Биз бу ерга аср давоми...

08:25 / 29.11.2023 1851
Келиб чиқиши сомалилик бўлган Лайло Али Элми швед ҳукумати тарихидаги илк ўранган муслима аёл бўлди. давоми...

11:02 / 27.03.2019 4217
Американинг йирик шаҳарларидан бирида расмийлар кўплаб мусулмонларнинг истакларини ўрганиб чиқиб, расмий давоми...

01:02 / 18.01.2021 3593