Кеча 24 февраль куни "Ҳилол нашр" нашриётининг бош дўконида «Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг навбатдаги тадбири бўлиб ўтди.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Лойиҳанинг мазкур тадбири бевосита «Ҳилол» журналининг фаолиятига бағишланди.

Тадбирга Қудрат Дўстмуҳаммад, Шариф Холмурод каби атоқли адиблар, шунингдек, бир-биридан беғубор мактаб болажонлари ҳам меҳмон бўлишди.

Тадбирнинг аввалида устоз Эркин Малик ушбу лойиҳа ҳазратимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг элимизни илмли, маърифатли қилиш ғояларининг давоми эканини айтиб ўтдилар.

Тадбир умумий савол-жавоб шаклида бошланиб, «Ҳилол» журнали масъул котиби Маҳмуд Маҳкамнинг журнал ҳақида, унинг хусусиятлари, ўзбек миллатида унинг ривожланиши ҳақидаги маълумотларга уланди.

Тадбир ташкилотчилари томонидан берилган саволларга жавоб берган қатнашчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Бу борада шуни айтиб ўтиш лозимки, тадбир бошланишидан сал олдин дўконга ташриф буюрган жажжи болажонлар саволларга жавоб бериб, совғаларни қўлга киритишда етакчилик қилишди.

Шунингдек, ушбу тадбирда «Ҳилол» журналининг фаолияти ҳақида сўз кетганида, қатнашчилар ўзларининг таклифларини мутасаддиларга билдирдилар.


Флюра Умрзоқова

Мавзуга оид мақолалар
Юртимиздаги жоме масжидларда 2023 йил 28 июнь чоршанба куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди. давоми...

04:08 / 21.06.2023 2981
Куни кеча азим Тошкентнинг сўлим гўшаларидан бирида forum.muslimaat.uz сайтининг аёлқизлари учрашуви бўлиб ўтди. давоми...

18:35 / 25.09.2020 5047
Давлатимиз раҳбари ҳозирги кунда бутун дунёда катта ташвиш ва хавотир уйғотаётган масалага тўхталиб давоми...

04:09 / 31.10.2023 3033
Ассалому алайкум, ҳурматли опасингиллар Диққат, танловBintuSodiq канали ҳар йилги анъанага мувофиқ, бу йил ҳам давоми...

02:06 / 21.04.2020 4313