Учрашув
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Куни кеча азим Тошкентнинг сўлим гўшаларидан бирида forum.muslimaat.uz сайтининг аёл-қизлари учрашуви бўлиб ўтди. Ҳилол-нашр матбааси ҳамда muslimaat.uz сайтининг муҳаррири Барно Саидраҳмон, психолог Мадина Жўраева, сурдо-таржимон Зилола Маҳмудоваларнинг ташрифи йиғилганларни ғоятда хурсанд қилди. Уларнинг динимиз ривожи, аёлларимизнинг жамият ва оиладаги ўрни, фарзанд тарбияси, эр-хотин, қайнона-келин муносабатлари тўғрисидаги сермазмун, мулоҳазага бой суҳбатларини муслималаримиз анчагача унутолмасалар керак. Muslimaat.uz сайтининг Қирғизистондаги вакиласи, серғайрат, илмга чанқоқ муслимамиз Бибиражаб эса эришган ютуқлари ва келажакдаги режалари билан ўртоқлашдилар. Меҳмонларни лаззатли таомлар билан меҳмон қилган Гулираъно синглимизга яхши тилакларимизни изҳор қилиб, дуолар қилдик.

Учрашувга ташриф буюрган ҳар бир муслима қалбида олам-олам қувонч, ҳаяжон, унутилмас таассуротлар билан хайрлашгани шубҳасиз... Ният қилдикки, шояд келгуси учрашувларимизда Устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ ҳам қатнашсалар, илм чашмаларидан бизларни баҳраманд этсалар!


Муслималар учрашуви... Бу шунчаки учрашув эмас, бу соғинган қалблар учрашуви, бу иймонлашув, бу дардлашув, бу йўқлов -  Аллоҳга, унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат йўқлови!


Дилфуза Саидраҳмон

Мавзуга оид мақолалар
26 октябрь 2022 йил Учқудуқ тумани Дўстликrdquo МФЙ ҳудудида жойлашган Аслонбобоrdquo номли бинода туман бош имом давоми...

05:44 / 28.10.2022 4196
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳАзиз опасингиллар Muslimaat.uz сайти қошида муборак Рамазон ҳайити давоми...

08:14 / 28.03.2023 3367
Туркиянинг Диёрбакр вилоятида истиқомат қилувчи Ражаб Чинор Қуръони Каримни ўзига хос усулда ўрганиб, ёд давоми...

03:22 / 31.03.2020 5487
Эрон оғир атлетика федерацияси иккита оғир атлетикачи муслималар ndash Элҳам Хоссейни ва Ҳафиз Гашгайни давоми...

00:18 / 10.08.2020 4434