Мавлид маросимлари давом этади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

26 октябрь 2022 йил Учқудуқ тумани “Дўстлик” МФЙ ҳудудида жойлашган “Аслонбобо” номли бинода туман бош имом хатибларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Одина Тўрақулованинг ташаббуси билан мавлид тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Дин ишлари бўйича бош мутахассис Б.Каримов, туман бош имом-хатиби А.Турдиевлар иштирок этишди. Тадбирга тумандаги барча нуроний ҳожи оналар, маҳалла раислари ва маҳалладаги кам таъминланган фуқаролар ташриф буюрдилар. Меҳмонлар мавлид  дастурхони атрофида ҳам маънавий, ҳам моддий озуқа олдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мадҳ этувчи маърузалар, дил сўзларидан қалблар ором олди, кўзлар намланди.  Тадбир якунида тумандаги кам таъминланган фуқароларга совғалар, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилиб, оз бўлса-да, эҳтиёжлари қондирилди.

Бу мавлид маросимини  ташкил этганларга  «Қизилқум» жомеъ масжиди маъмурияти томонидан «Ташаккурнома» топширилди.

Тадбир якунида Қуръон тиловат қилиниб, юртимизга тинчли-хотиржамлик сўраб, хайрли дуолар қилинди.


Учқудуқ туман бош отинойиси Одина Тўрақулова

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Лойиҳанинг мазкур тадбири бевосита .Ҳилол, журналининг фаолиятига бағишланди.Тадбирга Қудрат Дўстмуҳаммад, давоми...

01:00 / 26.02.2022 3381
Азиз МуслимамКаналимизда эълон қилинган quotМУТОЛАА ЗАВҚИquot номли Рамазон танловини интизорлик билан давоми...

18:37 / 09.04.2023 2505
Кеча,15 март куни Ҳилол нашрrdquo мажлислар залида Отинойилар қўлланмасиrdquo иккинчи босқич китоблар давоми...

02:57 / 17.03.2023 3484
Америка Қўшма Штатлардаги мусулмонлар жамоаси Миннатдорчилик кунини нишонлаш арафасида кўплаб муҳтож давоми...

06:49 / 28.11.2020 3346