Афғонистонлик ихтирочи ўқувчи қизлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Афғонистонлик ихтирочи ўқувчи қизлар

14 ёшдан 17 ёшгача бўлган беш нафар афғонистонлик ўқувчи қизлар “Toyota Corolla” русумли автоуловнинг двигателидан арзон ўпка шамоллатиш асбобини ихтиро қилишиб, тожсимон вирусга қарши курашаётганлар сафига қўшилишди.

COVID-19 туфайли Афғонистон ҳам жиддий зиён кўрмоқда. Шу сабабли Ҳирот губернатори ўпкани шамоллатиш асбобини кўпайтиришга чақирган эди, ўқувчи қизлар мана шу асбобни ишлаб чиқишга жаҳд қилишди.

“Биз ҳаммамиз хоҳлайдиган ягона нарса бу ‒ халқимизга ва жамиятимизга ёрдам бериш. Биз уларга ёрдам бериш учун ҳамма нарсани қиламиз”, деди қизлар фахр ила “The National” нашрига берган суҳбатида.

Фақат қизлардангина ташкил топган “Афғон афсоналари” деб номланувчи  робототехникага қизиқувчи жамоа вакилалари ўз тенгдошларига қараганда катта муваффақиятларни қўлга киритишган.

Бу иқтидорли жамоа ҳақида дунё аҳли  2017 йили Вашингтонда робототехника бўйича ҳалқаро мусобақаларга қатнашиш учун мурожаат қилганида билди. Аммо визалар рад этилди. Жамоанинг бу вазиятга танқиди ижтимоий тармоқлар орқали бутун дунёга тарқалди ва АҚШ президенти Доналд Трамп уларни мусобақага қатнашишига рухсат берди. Ёш ихтирочи қизлар бу мусобақада ифлосланган сувни тозаловчи робот техникаси учун кумуш медал билан қайтишди.

thenational.ае  ва ummag.kg манбалари асосида  Бибиражаб тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ТАЙЁРЛОВ КУРСЛАРИГА СТАРТ БЕРИЛДИ Жўйбори Калонrdquo аёлқизлар ўрта махсус ислом таълим давоми...

01:30 / 06.03.2024 3510
Кеча устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ ва ҳамроҳлари Кореяда мезбон ҳамюртларимиз томонидан кутиб олиниб, давоми...

23:40 / 15.04.2023 3473
Азиз юртдошим, диндошим, Қурбон ҳайити муборак бўлсинБайрам билан яқинларингизни табриклашни унутманг

14:11 / 28.06.2023 3307
Саудия таълим вазири доктор Ҳамад ибн Муҳаммад АлАшайх яқинда янги тайинловни эълон қилди доктор Лилак давоми...

06:00 / 07.07.2020 4195