Диққат, танлов!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум, ҳурматли опа-сингиллар!

 

Диққат, танлов!

BintuSodiq канали ҳар йилги анъанага  мувофиқ, бу йил ҳам Рамазон танловини эълон қилади.

Фарзандининг ижодий қобилиятини акс эттирувчи қирраларини очиб бериш, уларнинг ширин тилидан янграётган шеърлардан, ажойиб тарихий қиссалардан, салавот ҳамда нашидлардан бошқаларни ҳам баҳраманд этиш ва айниқса, уларнинг чиқишларини ижтимоий тармоқларда кузатиш ҳар бир онанинг қалбида фахр туйғусини уйғотиши табиий. Бу йилги танлов сизларга ана шундай имкониятни тақдим этади.

Танловимизнинг бу галги асосий иштирокчилари болажонларимиз бўлишади. Сиз, онажонларимиздан талаб этиладиган нарса эса улардаги қобилиятни яхши англаган ҳолда уч хил йўналиш бўйича ижод намуналарини суратга олиб, қуйида илова қилинган ботга юбориш.

1-йўналиш:  Диний қадриятларимизни акс эттирувчи, шунингдек, илмга тарғиб қилувчи ва ота-онани улуғловчи битта шеърни ифодали ёддан айтиш;

2-йўналиш:  Пайғамбарлар тарихига оид қуръоний қиссалардан бирини сўзлаб бериш;

 

3-йўналиш: Битта салавот ёки нашид куйлаш.

 

Танловда 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар иштирок этишлари мумкин.

 

Танлов материалларини аудио ва видео шаклида юборишингизни сўраймиз.

 

Танлов ғолибларини эълон қилиш ва уларни тақдирлаш санаси юртимиздаги ҳолатнинг барқарорлашишига қараб белгиланади. 

 

Фарзандингизнинг ижод намунасини қуйидаги ботга жўнатишингизни сўраймиз:

 

 Бот ??????

Мавзуга оид мақолалар
Қадрли сайтимиз мухлислариCиз азизларга маълумотларни янада қулай ва замонавий қиёфада тақдим этиш давоми...

21:15 / 20.01.2020 5256
Рамазон орзулар рўёбга чиқадиrdquo Кўнгиллилар Рамазон орзулар рўёбга чиқадиrdquo акциясини уюштирмоқдалар, давоми...

21:34 / 18.05.2020 5607
Афғонистонлик ихтирочи ўқувчи қизлар14 ёшдан 17 ёшгача бўлган беш нафар афғонистонлик ўқувчи қизлар Toyota давоми...

01:22 / 21.04.2020 4395
Бугун пойтахтимиздаги .Нажот таълим, ўқув марказида опасингилларимиз учун навбатдаги илмий суҳбат ташкил давоми...

08:44 / 21.01.2024 2555