87 ёшли муслима ҳаж учун тўплаган маблағини эҳсон қилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Холида бегим кашмирлик бўлиб, у ҳозирда 87 ёшда. Аёл бутун умри давомида ҳаж қилиш умидида тўплаган жамғармасини ‒ 500 000 рупий (6 531 доллар)ни эҳсон қилди. У бу маблағни йиллар давомида тинимсиз меҳнат қилиб топган ва айнан бу йил ҳажга бориш учун йиққан эди. Аммо тожсимон вирус пандемияси бунга тўсқинлик қилди.

Холида бегим ўз юртида бўлаётган воқеа-ҳодисаларга бефарқ бўлолмади. У ўзининг йиққан жамғармасини ҳаммасини тожсимон вирус билан касалланган ва бу вирус туфайли ўз даромадидан маҳрум бўлган юртдошларига хайр-эҳсон қилишга қарор қилди, деб хабар беради  “Islam News”   “Indiatoday” сайт маълумотларига таяниб.

“Таниқли Холида Бегим, коронавирус пандемияси даврида юртдошларининг  оғир кунларида маҳаллий ташкилотнинг Жамму ва Кашмирдаги хайрли ишларидан таъсирланиб, ўзининг 500 000 рупий жамғармасини хайрия қилишга қарор қилди”, дея тасдиқлайди Арун Ананд ташкилотининг   вакили.

indiatoday.in

Бибиражаб тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Фитрия Муҳаммад ndash 2020 йилнинг энг яхши спорт менежериФитрия Муҳаммад 10 ёшида Эфиопиядан АҚШга келган. У давоми...

08:20 / 15.01.2021 4181
Ийдул Азҳонинг иккинчи куни муборак бўлсинБирбирингизга совғасалом улашинг

14:20 / 29.06.2023 2804
Юртимиздаги жоме масжидларда 2023 йил 28 июнь чоршанба куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди. давоми...

04:08 / 21.06.2023 2980
АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ТАЙЁРЛОВ КУРСЛАРИГА СТАРТ БЕРИЛДИ Жўйбори Калонrdquo аёлқизлар ўрта махсус ислом таълим давоми...

01:30 / 06.03.2024 3724