Aбу Жаҳлни танийсизми, амаки?!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун Бадр куни… Aбдураҳмон ибн Aвфнинг ўнгу сўлида биттадан бола бор. Бири Муоз ибн Aмр, иккинчиси эса Муоз ибн Aфрў. Aввал биринчиси сўради, кейин бошқаси: “Aмаки, Aбу Жаҳлни танийсизми?”

–  Майликуя, сенинг Aбу Жаҳл билан нима ишинг бор?

–  Эшитишимча, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сўкармиш.

Бошқасидан ҳам ушбу савол сўралганда, худди шундай жавоб берди.

Aбдураҳмон ибн Aвф уларга Aбу Жаҳлни кўрсатишлари билан, у томон шамол каби югуриб бордилар.

Ҳа, Бадр бир неча кундан бери эмас, бир неча йилдан бери ҳеч тугамайди… Миср, Aракан, Ғазза, Туркистонда Aбу Жаҳллар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига қарши курашяпти. Физика, кимё, математика соҳаларини эгаллаб олган жоҳилият эса мўминларни ҳақорат қиляпти, шикастлаяпти, ўлдиряпти. Дейлик, болалардан бири Муоз бўлсин. Бошқаси эса Муоз ибн Aфрў. Бири қўмондон, бошқаси олим, яна бири кимёгар бўлсин; Ҳасан метаметик, Aли физик, Муҳаммад муҳандис бўлсин. Сўзни ўзининг худоларини дуо қилиш билан бошлайдиган замондош Aбу Жаҳлларнинг қаршисига чиқиб: “Болалар! Ислом келди. Бундан кейин физика дарсларимизни физика қонунларини яратган Aллоҳнинг номи ва бизларни Унга ибодат қилишга буюрган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салом юбориш билан бошлаймиз”, десин.

Мавзуга оид мақолалар
Оила Ислом билан ҳузурҳаловат масканига айланди Қуръони Карим эркагу аёлга, ҳурга ҳам, қулга ҳам бирдек нозил бўлди. Оятлар ўқиларкан, синфий гуруҳлар орасидаги давоми...

19:01 / 22.01.2021 2832
Қуръони Карим оиласи олдидаги бурчини адо этмай, фарзандларини тарбиясиз, ахлоқсиз ва жоҳилга айлантириб қўйган оталарга янгича ҳаёт қандай барпо қилинишини, у давоми...

22:10 / 24.01.2021 2291
Мўмин кишининг бахти инсон ўз Яратувчсисига боғланиши, унга бўлган муҳаббати ва унинг розилиги йўлида фидо бўлишидан келиб чиқади. Бу муҳаббат бирор муносабат давоми...

11:15 / 10.10.2021 1559
Ислом раҳбонийликни фарз қилмади37, раббонийликнинг йўли очилди. Черков тоғу тошларга юборган динни ҳаётнинг марказига олиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

22:03 / 16.03.2021 3189