ҚИШЛОҚ АЁЛИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


У балки пардозсиз яшаб ўтажак,

Балки тақмай ўтар тилло тақинчоқ.

Далада ўт юлиб, заққум ютажак,

Тандир – суҳбатдоши, сирдоши – ўчоқ.


Қиммат емакхона кўрмаган ҳатто,

Рўмоли шойимас, кўйлаги одми.

Тирикликнинг оғир ташвиши аро

Бор-йўғи шул дея билар ҳаётни.


Иссиқ сув жўмракдан оқмас ҳеч қачон,

Қумғонга ўт ёқиб, қалайди тезак.

Унинг бардошини қотирган замон,

Умридан норизо бўлмаса керак.


Оилада меҳмон – етишмовчилик,

Фаровон эмасдир рўзғори баъзан.

Онамсан, опамсан, минг ишга черик,

Ором нималигин билмай яшайсан.


Ҳа, у кино кўрмас киносаройда,

“Истиқлол”га тушмас бир бора ҳатто.

Кесакка тўқанаб юрса, шу фойда,

Боласин устини бутламоқ авло.


Минбарда керилиб ҳайқирган шоввоз,

Қандай бекитасан кемтикларингни?

Виждонинг уйғониб, бермасми овоз,

Ҳақиқат сасидан энтикмадингми?


Юртни тўкис, дея мадҳ этган онинг,

Улар ўтов қилар бийдай далада.

Ёлғондан оғринмас наҳотки жонинг,

Елкадош бўлмайсан, бермайсан далда.


Ўзим-чи... шу заққум ҳаётдан қочиб

Юрибман шаҳарда олифтанамо.

Ичимни кемирар нимадир янчиб,

У нима... билмайман, билмайман аммо....


19.05.2018

Хуршид Абдурашид

Мавзуга оид мақолалар
Бу ҳақиқатга кўра онанинг бачадони инсондир. Она, яъни қиз, аёл ndash инсониятнинг мезонидир. Шайтон ҳам бу давоми...

07:12 / 28.01.2020 8526
Ҳар қандай қул ўзининг хўжайинига итоат қилиши, унга исён қилмаслиги керак. Шунингдек, ҳар бир фуқаро давоми...

22:00 / 10.01.2022 4216
Табарий ўзининг тарих китобида ривоят қиладиquotУмар ибн Абдулазиз халифалик даврида бир кишига саккиз давоми...

22:00 / 01.12.2021 3218
Доктор Комил Яъқуб айтади Шифокор сифатида ҳаётим давомида кузатган ҳақиқатим шуки, нафси хотиржам бўлган давоми...

23:01 / 05.10.2021 2985