Бахт тавбада!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар қандай қул ўзининг хўжайинига итоат қилиши, унга исён қилмаслиги керак. Шунингдек, ҳар бир фуқаро қонунларга итоат қилиши, уларни бузмаслиги керак.

Умар ибн Абдулазизнинг хизматчиси жиноят қилди. Унга дарра уриш учун ётқизди. Қул: “Эй хожам, нима учун мени урмоқчисиз?” деди. Умар: “Чунки сен фалон жиноятни қилдинг”, деди. Қул: “Сиз ҳам Хожангизни жаҳли чиқадиган жиноят қилганмисиз?” деб сўради. Умар: “Ҳа”, деб жавоб берди.

Қул: “Хожангиз жазони зудлик билан берганми?” деди. Умар: “Йўқ”, деди.

Қул: “Ундай бўлса, Хожангиз сизга жазони зудлик билан бермаган экан, нима учун сиз менга жазони зудлик билан бераяпсиз?”, деди. Умар: “Тур, сен озодсан!” деди. Бу ҳодиса Умарнинг тавба қилишига сабаб бўлган эди.

Ҳикоя қилинишича, Бишрул Ҳофий кунларнинг бирида ўзининг қасрида эди. Эшик олдида унинг қули бор эди. У маъсиятларни кўп қилар эди. Тунда бир киши унинг эшиги олдига келди ва қулга: “Бу қасрнинг эгаси озод кишими ёки қул?” деб сўради.

Қул: “Менинг хўжайиним озод инсон”, деди. У киши: “Тўғри айтдинг, агар қул бўлганида бандалик мартабасига риоя қилар эди, Аллоҳ таолога маъсият иш қилмас эди”, деди.

Бу гапни Бишр эшитиб қолди ва унинг олдига ялангоёқ чиқиб келди ва: “Нима дединг?” деди. У киши айтган сўзларини қайтарди. Шу пайт Бишр тавба қилди ва ўзини илм олиш, ибодат, солиҳ амалларга урди. Умри давомида ялангоёқ юрди. Ундан: “Нима учун оёқ кийим киймайсиз?” деб сўрашди. У: “Роббим мени ялангоёқ ҳолимда ислоҳ қилди, энди доим ялангоёқ юраман!” деди.

Ҳасан айтди: “Одамларни мағфират орзуси алдаб қўяди ва дунёдан тавба қилмасдан ўтиб кетадилар. Улар: “Мен Роббим ҳақида яхши гумондаман (яъни мени кечириб юборади)”, дейди. Бу ёлғон, агар яхши гумонда бўлганида яхши амалларни бажарган бўлар эди”.


Доктор Ҳассон Шамсийнинг  "Бахт улашинг" китобидан

Раҳматуллоҳ Махсумхонов  таржимаси


Мавзуга оид мақолалар
Саодатли хонимларХАДИЖА БИНТ ХУВАЙЛИДрозияллоҳу анҳо 15савол Хадижа бинт Хувайлиднинг хизматкори Майсара давоми...

01:00 / 26.06.2020 4879
Бир аъробий ўғли ёлғон гапираётганини эшитиб, унга Эй болажоним, ёлғончи киши Раббисининг азобига дучор давоми...

17:30 / 24.01.2022 2475
Мусулмон ўзини ҳам, туғилган фарзандини ҳам Аллоҳ йўлига атайди. Қиз жаннатга ёки дўзахга кириш давоми...

04:00 / 22.12.2021 3091
Бугун Бадр куниhellip Aбдураҳмон ибн Aвфнинг ўнгу сўлида биттадан бола бор. Бири Муоз ибн Aмр, иккинчиси эса Муоз давоми...

03:00 / 04.02.2022 4227