“GRAND TA'LIM” ўқув марказининг янги филиали иш бошлади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

   Шу йилнинг  22 январь куни Зангиота туманида “GRAND TA'LIM” ўқув маркази янги филиалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.  Зангиота зиёратгоҳи мажмуаси рўпарасидан жой олган бу таълим маскани юртимиз аҳолисига, айниқса ёшларимизга араб, инглиз ва рус тилларини ўрганишлари учун энг маъқул ва энг севимли ўқув маскани бўлиб хизмат қилади, деган умиддамиз.

   Ўқув марказининг очилиш маросимини марказ бош директори Музаффар Саттиев кириш сўзи билан бошлаб берди. У киши ўз нутқи давомида ўқув марказининг очилиш тарихи, фаолияти, ўтган йиллар давомида эришилган ютуқлар, янги филиаллар ва халқаро алоқалар ҳақида алоҳида тўхталди.

  Маҳалладан таклиф этилган фаоллар, оқсоқоллар ҳам сўзга чиқиб, илм-зиё тарқатиш мақсадида иш бошлаётган бу даргоҳ жамоасини муборакбод этдилар, келгуси ишларида ривож ва барака тиладилар.

Ўша кунининг ўзидаёқ мутахассислар жамоаси болажонлар учун эрталаб 9:00 дан кечки соат 5:00гача бепул логопед текширувларини ўтказишди. Янги бино қулай синфхоналар, бежирим замонавий техник ўқув анжомлари билан жиҳозланган.

Тадбирдан сўнг Ҳилол-нашр матбаа нашриёти директори ўринбосари, Муслимаат.уз сайти раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ сайт ходималари билан биргаликда ўқув марказига ташриф буюриб, бу хайрли ишларнинг бошида туриб, халқ хизматига астойдил бел боғлаган “GRAND TA'LIM” ўқув маркази директорини ва бу йўлда холисона хизмат қилган барча азизларни муборакбод этдилар.  Ушбу ўқув маркази халқимиз илм-маърифатини оширишдек савобли ишларни амалга ошириш йўлида хизмат қилувчи чинакам илм маскани бўлишини, у ерда фаолият юритувчи ходимларга эса куч-қувват, манфаатли илм ато этишини Аллоҳ таолодан сўраб, уларнинг ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум, қадрли опасингилларСизларга маълумки, ҳижрий 1441 йил муҳаррам ойида сайтимизда тўрт давоми...

08:43 / 11.08.2020 4262
АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган Rahmah Foundation ташкилоти мустақил таълим ташкилоти ҳисобланади. Ташкилот давоми...

09:04 / 30.07.2020 3375
Ассалому алайкум, ҳурматли опасингиллар Диққат, танловBintuSodiq канали ҳар йилги анъанага мувофиқ, бу йил ҳам давоми...

02:06 / 21.04.2020 4314
Кўпчиликка маълумки, muslimaat.uz жамоаси ҳар йилнинг бошида ўтган йилни сарҳисоб қилиб, махсус тадбир ўтказади. давоми...

08:01 / 16.08.2023 2246