Саудиялик олим кўзи ожизлар учун электрон мусҳаф яратиш устида ишламоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўриш қобилияти чекланган кишилар ҳаётда кўп қийинчиликларга дуч келади. Бу ҳатто Қуръон ўқиш каби диний амалларни бажаришда ҳам учрайди.

Технология тараққиёти самараси ўлароқ, саудиялик ихтирочи Машъал Ҳарасоний кўзи ожизларга Қуръони каримни ўқишни осонлаштирувчи рақамли мусҳаф устида ишламоқда, деб хабар берди Аrabnews нашри.

Машъал Ҳарасоний Қирол Абдулазиз Университетида маслаҳатчи бўлиб ишлайди. У 13 ёшидан буён турли ихтиролар қилиб, ҳозирда унинг 50 дан ортиқ ижтимоий-гуманитар соҳадаги ихтиролари бор.

«Бу электрон доска бўлиб, унда 28 белги бор. Ҳар бир белги олтита брайл ҳарфини ўз ичига олади. Досканинг бир саҳифасида 28 қатор бор, – деб тушунтиради Ҳарасоний. – Кўриш қобилияти чекланган инсонлар унинг ёрдамида Қуръонни осонгина ўқишлари, саҳифалар ичидан излашлари мумкин. Унда Қуръон тўлалигича жойлаштирилган».

Машъал Ҳарасоний рақамли Қуръоннинг аҳамиятини шундай тушунтиради: «Кўзи ожизлар учун Қуръонни брайл ёзувида олтита катта жузли китобдан ўқишади. Бу уларнинг бирор оят ёки сурани топишларига қийинчилик туғдиради. Ўлчамлари катталигидан уларни олиб юриш ва жойлаштириш ҳам осон эмас».

Ҳарасонийга бундай қурилмани ясаш фикри Мадинадаги Қирол Фаҳд Қуръони каримни чоп қилиш имконияти чекланганларга Қуръон ўқитиш ҳақидаги семинарда иштирок этиш учун келганида туғилган эди. Унинг ихтироси ҳали ҳам ишланмоқда ва бир йил ичида тақдим этилиши кўзда тутилган. Ҳарасонийнинг сўзларига кўра, унинг ишчи жамоасининг бир қисми кўриш қобилияти чекланган инсонлардир.

Манба
Мавзуга оид мақолалар
КарачайЧеркас Республикаси Мусулмонлар диний бошқармаси Ҳаж ва умра учун танлов эълон қилди. Танлов бир давоми...

06:49 / 13.08.2020 4379
quotСарҳисоб ndash 1444quot тадбиридан олган таассуротларимМен иштирок этган тадбир жамоаси умуман мен ўрганмаган, давоми...

03:08 / 18.08.2023 2426
Россиянинг Москва шаҳрида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги мадраса қошида ташкил этилган давоми...

19:40 / 03.08.2020 4622
Афғонистонлик ихтирочи ўқувчи қизлар14 ёшдан 17 ёшгача бўлган беш нафар афғонистонлик ўқувчи қизлар Toyota давоми...

01:22 / 21.04.2020 5020