Қарашларимни ўзгартирган учрашув
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Сарҳисоб – 1444" тадбиридан олган таассуротларим


Мен иштирок этган тадбир жамоаси умуман мен ўрганмаган, авваллари ҳеч бир тадбирида иштирок этмаган жамият вакиллари эди. Бу жамиятда маъсума қизлар, ҳусни хулқли аёллар, олималар, фидокорлар ҳамда илм йўлини танлаган, метин иродали заифалар жамланган эди. Тадбир иштирокчилари шу қадар ўзининг ишини моҳирона бажарардиларки, ҳатто юзага келган техник носозликлар, ноқулайликлар ҳам Аллоҳнинг иродаси билан бўлаётганига таслим бўлган ҳолда, муаммолар хотиржамликда, ортиқча жиғибийронликларсиз, сокинлик билан  йўл-йўлакай ҳал этилар эди. Халқимизнинг, айниқса, опа-сингилларимизнинг дунёқарашини, онгини  юксалтиришда уларга илм-маърифат улашаётган жамоа томонидан ташаббускор ва илғор опа-сингилларимизни рағбатлантириб, муносиб тақдирлашлари тадбирга завқ улашди, қалбларимизга сурур бағишлади. Менинг асосий фаолиятим билан боғлиқ бўлган жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида юзага келган “Инсон – нафс домига гирифтор бўлган нақадар паст махлуқот” деган салбий қарашларим тадбирдан сўнг:  “Инсон – руҳи Роббимдан пуфланган нақадар пок хилқат” деган ижобий фикрларнинг шаклланишига сабабчи бўлганидан беҳад қувондим.  Ва бундай одамлар жамиятнинг аксарини ташкил топганидан хурсанд бўлдим.

Илмни ҳаётининг асосий мазмуни, йўлчи юлдузи деб билган мастура, обида аёлларимиздан  Аллоҳ таоло рози бўлсин! Илоҳим, илмингиз зиёда бўлсин, қилаётган хайрли амалларингиз аёл-қизларимизнинг  илм-маърифат олишига, динни тўғри талқин қилиб, тўғри фикрлай олишига сабабчи бўлсин!


Bintu Sodiq каналида эълон қилинган танлов ғолибаси бўлганимдан, муносиб тақдирланганимдан  хурсандман.


Севара Ҳолмуҳаммадова,

иқтисодчи-эксперт

Манба
Мавзуга оид мақолалар
АҚШнинг Миннесота штати маркази СентПол шаҳридаги Капитолийда энг яхши ўқитувчи номи қайд этилди. давоми...

00:19 / 23.08.2020 2359
quotҲадис ва Ҳаётquot туркум китобининг 24жузи quotПешқадамлар розияллоҳу анҳумquot китобидан 17 октябрь куни давоми...

18:21 / 19.10.2022 2068
Бугун пойтахтимиздаги .Нажот таълим, ўқув марказида опасингилларимиз учун навбатдаги илмий суҳбат ташкил давоми...

03:44 / 21-yanvar 1439
Кеча жамоамиз билан Ўзбекистон Мусулмонлари идорасида бўлиб ўтган Сизни соғиндик, ё Расулуллоҳrdquo номли давоми...

22:11 / 13.10.2023 1893