Аёллар фиқҳи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аёллар фиқҳи

Савол:

Жунуб ҳолда тирноқ ҳамда сочларни олиш ва киндик ости тукларини қириш, қўлтиқ ости тукларини юлиш жоизми?

Жавоб:

حلق الشعر حالة الجنب مكروه و كذا قص الأظافيرظ كذا في الغرائبظ (عالمكريه) Жунуб ҳолда тирноқ олиш, тукларни тозалаш макруҳдир («Оламгирия»). Юқоридаги матндан мутлақ, яъни макруҳи таҳримийлик тушунилади. Лекин қариналар (яъни бир ҳукмга далолат қилувчи омиллар) орқали макруҳи танзиҳийлик англанади. Афзали пок бўлиб олишдир.

САВОЛ:

Шамоллаш туфайли жинсий аъзодан чиққан кийимлардаги оқ доғлар ғусл қилишни вожиб қиладими?

ЖАВОБ:

Бунда тезлик билан шифокорга мурожаат қилиниб, шамоллаш бор-йўқлигини аниқлаш лозим. Чунки агар шамоллаш туфайли чиққан бўлса юқоридаги уч суюқликдан бошқа бўлиб, ғусл қилиш вожиб бўлмайди.

САВОЛ:

“Тушимда жин келиб мен билан яқинлик қилди”, деган аёлнинг ҳукми нима?

ЖАВОБ:

Яқинлик қилганда эри билан лаззат топгандек лаззатланса-ю, аёлнинг манийси тўкилмаса, ғусл вожиб бўлмайди. Тўкилса, эҳтилом ҳукмида бўлиб, ғусл вожиб бўлади.

Мавзуга оид мақолалар
Суннатда келган мева юрак хуружи ва инсультдан ҳимоя   Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи давоми...

14:18 / 11.10.2018 4237
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Талаби илмга тўсиқ бўладиган омиллар 1. Ниятнинг бузуқлиги ва давоми...

09:12 / 26.01.2017 4732
Ижтимоий муносабатларда илмнинг аҳамияти Аксар Ислом дини манбаларида илм энг қадрли фазилат сифатида давоми...

15:47 / 01.02.2018 5664
Уйга қайтганимда, аёлим кечки овқатга дастурхон тузаётган экан. Уни қўлидан тутиб ёнимга ўтказдим ва жиддий давоми...

16:46 / 28.12.2016 5274