Товуқли коптокчалар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шом таомлари   [embed]https://www.youtube.com/watch?v=XXYaouFwUrE[/embed]

Товуқли коптокчалар

Ассалому алайкум! Хуш келибсиз! Бугун сизлар билан бирга товуқли коптокчаларни тайёрлашни ўрганамиз. Бизга керакли  масаллиқлар:

Қийма учун:

0,5 кг қайнатилган товуқ гўшти

2 дона қирғичдан чиқарилган пиёз

1 боғ майда тўғралган петрушка

2 ош қошиқ сариёғ

2, 3 бош эзилган саримсоқ

Турли хил тўплам зираворлар

Қизил, қора мурч ва туз керак бўлади.

Хамир учун:

2 стакан ун

2 стакан сут

0/5 стакан товуқ шўрваси. Агар сизда шўрва бўлмаса, ярим стакан сувга бир почка тайёр маги (галина бланка, ролтон)бульон кукунини аралаштириб  тайёрлашингиз мумкин.

Коптокчаларни пиширишимиз учун бизга яна толқон(яъни қуритилган нон майдаси) ва тухум керак бўлади.

Қиймани тайёрлашни бошлаймиз. Аввал товага сариёғни соламиз. Ёғ эригач, саримсоқни солиб, бироз қовурамиз, кейин пиёзни соламиз. Туз соламиз. Мурч ва зираворларни қўшамиз. Бироз қовурилгач, қизил мурчни соламиз ва ҳаммасини аралаштириб қовурамиз. Энди эса товуқ гўштини соламиз ва то гўштни суви чиқиб кетгунча қовурамиз. Қиймамиз пишгач унга майда тўғралган петрушкани қўшиб, аралаштирамиз. Мана, қийма ҳам тайёр бўлди.

Энди хамир тайёрлашга ўтамиз. Қозонга 1 қошиқ сариёғни солиб эритамиз. Кейин устига товуқли шўрвани, уни устидан сутни қуйиб ва оз-оздан унни солиб, ҳаммасини аралаштирамиз. Хамир бирлашиб мана бу шаклга келгунча аралаштиришни давом эттирамиз. Мана кўриб турганингиздек хамиримиз тайёр бўлди. Энди уни совитиб оламиз. Хамир  совигач, уни қўлимиз билан олиб бармоқларимиз билан мана бундай қилиб ёйиб чиқамиз. Ичига тайёр қиймани солиб, коптокча шаклида думалоқ қилиб тугамиз. Хоҳласангиз бошқача, масалан, қаламча шаклида тугсангиз ҳам бўлади. Энди тайёр коптокчаларни аввал тухумга ботириб, кейин толқонга ботирамиз. Қизиган ёғда қизаргунича қовуриб чиқамиз. Товуқли коптокчалар тайёр!

Кўриб турганингиздек қовурилгандан сўнг мана шундай чиройли тусга кирди. Энди буни кетчуп билан тановул қилишингиз мумкин. Ёқимли иштаҳа!

 
Мавзуга оид мақолалар
  Жорий йилнинг 20 октябрида «islom.uz» портали ўзининг 10 йиллигини нишонлади. Байрам тантанасини фазилатли давоми...

20:37 / 02.01.2017 3692
Эй иймон келтирганлар Сабр қилинг, сабрда устун келинг, қўриқчиликда шай туринг ва Аллоҳга тақво қилинг, давоми...

02:12 / 21.10.2020 2864
Савол Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам рабиъул аввал ойининг қайси кунида туғилганлар     Жавоб давоми...

12:07 / 27.11.2017 2745
Болани тўғри тарбиялаш ҳам бир санъат бўлиб, уни бола туғилишидан анча аввал бошлаш мақсадга мувофиқдир. давоми...

20:46 / 29.12.2016 3987