«Тил – миллат бойлиги»
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тил инсоният учун Аллоҳ таоло томонидан берилган улкан неъматлардан биридир. Тил орқали қалбимиздаги яширин сўзларимизни, туйғулармимизни ифода қиламиз. Мана шу сўзлашув орқали инсон бошқа мавжудотлардан устун ва мукаррамдир.

Биз учун азиз неъмат бўлмиш тилимизни асраш, унга зарар берувчи иллатлардан сақланиш ҳамда талабаларда она тилига янада ҳурмат-эътибор уйғотиш мақсадида бугун Хадичаи Кубро аёл-қизлар билим юртида «Тил – миллат бойлиги» мавзусида байрамолди тадбири бўлиб ўтди. Тадбир Қуръони Карим тиловати билан очилди. 3-босқич талабаларидан Саидханбалева Робия ва Мираҳмадова Омина бошловчилик қилиб, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши, тилга зид шевалар, иборалар, хорижий сўзларни қўшиб гапириш каби долзарб мавзуларга оид қимматли маълумотлар тақдим этишди. Устоз Наргиза Адилова жума маърузаси, 2-босқич талабаси Розия Комилжонова «Тил – миллат кўзгуси» номли маънавият соатини ўқиб эшиттиришди. Сабоҳат Нуъмонжонова, Моҳинур Абдураҳмонова, Моҳира Каримова ва Эъзозхон Умаралиева инглиз, араб, ҳинд ва турк тилларида салавотлар ижро этишди. Кейин талабаларнинг луғат бойлигини синаш мақсадида феъл, исм ва сифат сўз туркумига оид сўзлар товушсиз ҳаракатлар орқали ижро этилиб, унинг рус, инглиз ҳамда араб тилидаги кўринишлари сўралди. Рисолат Бадриддинова, Мафтуна Олимжонова, Робия Маннобжонова, Муаззам Акбаралиева, Маърифат Эсонова ўзбек, рус, инглиз, араб ва француз тилларида шеърлар ўқиб, йиғилганларни хушнуд этишди. Кейин Жалолиддин Румий ҳазратларининг «Узум» ҳикояси асосида тил билмасликнинг зарарли оқибатлари саҳна кўриниши тарзида ижро этилди. Тадбир сермазмун ўтди.

Зиёда Алмедова, Хадичаи Кубро билим юрти ўқитувчиси

Мавзуга оид мақолалар
Суат ОЗГЕ Турк тилидан Умида АДИЗОВА таржимаси   Бир бадавлат одам меҳрни пулга сотиб олиш мумкин, деган давоми...

18:11 / 07.08.2018 3974
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳ таоло қиёмат куни давоми...

19:24 / 18.11.2016 5417
1. Уч марта истиғфор айтиш ва «Аллоҳумма антассалам ва минкассалам табарокта я Зал жалали вал икром» дейиш. давоми...

18:36 / 09.12.2016 8029
Ҳайрон бўлманг, чиндан ҳам биз аёллар ҳаётимиз мазмуни, мустаҳкам тоғимиз, ишонган боғимиз бўлган давоми...

20:48 / 26.01.2017 6373