Аёллар фиқҳи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Икки йўлдан бошқа ердан чиққан нарсаларнинг қай бири таҳоратни синдиради?

ЖАВОБ: Нажосатларгина чиқса ва оқса, таҳоратни синдиради.

САВОЛ: Аёллар бола чиқиш йўли (қин)га бирор нарсани киргизиб олган ҳолатдаги таҳоратларининг ҳукми қандай?

ЖАВОБ: Киргизилган нарса тўлалигича ичкарига киргизилса, ташқарига намлик чиқмаса, таҳорат синмайди. Киргизилган нарсанинг охири қиннинг оғзи билан тенг ёки баъзиси бироз чиқиб турса, намлик зоҳир бўлса таҳорат синади. Зоҳир бўлмаса таҳорат синмайди. Киргизилганни тортиб олиш билан ҳар қандай ҳолатда ҳам таҳорат синади.

Орқа аъзога киргизиб олинган нарсанинг ҳукми ҳам шу кабидир.

САВОЛ: Ошқозон текширув мосламаси (зонт) ютиш билан таҳорат синадими?

ЖАВОБ: Зонт ошқозонга етиб борса-ю, қайтишда унга нажосат илашиб чиқса, таҳорат синади. Бўлмаса йўқ.

САВОЛ: Оғиз бадбўй бўлган ҳолатда ҳам таҳорат қилиш керак бўладими?

ЖАВОБ: Бу ҳолатда таҳорат олиш зарурий эмас, лекин оғизда нохуш ҳидлар пайдо бўлгани учун уни кетказиб намозга киришиш авло. Ўша ҳолатда, яъни бадбўй ҳидларни кетказмай туриб ўқилган намоз макруҳлик билан адо бўлади. Шунинг учун Қуръон тиловати ва намоз ўқишдан аввал оғизни тиш пастаси ёки мисвок билан яхшилаб тозалаш зарур бўлади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хом пиёз ва саримсоқ пиёз еган кишини масжидга яқинлашишидан қайтарганлар. Қолаверса, Қуръон ўқилганда фаришталар Қуръон ўқувчининг оғзи тўғрисига келиб турадилар, бадбўй ҳиддан улар озор топадилар.

 
Мавзуга оид мақолалар
Олтинчи кун... Ассалому алайкум Бугун олтинчи кун эканини биласизлара Ёки беш кун рўза тутиб, унутиб давоми...

15:45 / 01.06.2017 3044
Абдуллоҳ ибн Аббос ривоят қиладилар .Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Шомга сафарга чиқдилар, Сарғ деган давоми...

02:00 / 13.03.2020 2544
embedhttpswww.youtube.comwatchvOhzbTyWbIdAembed

13:31 / 01.06.2017 2770
Ота ўғлига ичида катта апельсини бор шиша идиш берди. Ўспирин ўғил отаси қандай қилиб бундай катта давоми...

08:03 / 04.04.2019 2351