Баклава
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

[embed]https://www.youtube.com/watch?v=I7oI84KDsy0[/embed]

Хуш келибсиз! Бугун сизлар билан баклава ширинлигини тайёрлашни ўрганамиз.

Керакли масаллиқлар:

Маргарин – 150 гр

Ҳандон писта – 0,5 кг

Шакар

Эритилган сариёғ

Тайёр паҳлава хамири

 Ишимизни духовка листини сариёғ билан ёғлаб олишдан бошлаймиз. Кейин хамиримизни листимиз ҳажмига мослаб кесиб оламиз ва биринчи қаватини листга солиб, устидан озгина эритилган маргаринимиздан сурамиз. Кейин эса хамирни қолган қаватларини ҳам устма-уст жойлаштириб, ҳар бир қаватига маргарин сурамиз. Бизга, тахминан, 150 гр маргарин етади. Хамиримизнинг баъзи қаватларининг четига, баъзиларининг эса ўрта қисмларига маргарин сурамиз. Хамирнинг ярмини тахлаб олганимиздан сўнг устидан майдаланган хандон пистани ёйиб жойлаштирамиз. Мен 0,5 кг хандон пистадан фойдаландим. Агар сиз хоҳласангиз, ёнғоқ, бодом, гажакёғ  ёки бошқа қуруқ мевалардан қўшишингиз мумкин. Диққат билан эътибор берсангиз, мен хандон пистани бир оз шакар билан аралаштирганман. Хандон пистани устидан бир оз босиб зичлаб оламиз. Энди хамиримизнинг қолган ярмини ҳам аввалгидек қаватма-қават маргарин суриб жойлаштирамиз. Пичоқ билан хамир четини ичкарига қайириб тўғрилаб қўямиз. Навбатдаги иш баклавамизни муносиб ҳажмларда кесиб чиқиш. Хамиримиз юпқа ёйилгани сабабли кесаётганимизда қатламлари сурилиб кетмаслиги учун уни оҳиста ушлаб кесамиз. Мана, хамирни бўлаклаб олдик.  Энди  баклавамиз юзи яхши қизариши учун устидан маргарин қуямиз.180 градус оловда 12-15 дақиқа пишириб оламиз Баклавамиз пишганини юзи қизарганидан ҳам билсак бўлади. Мана, баклавамиз ҳам тайёр бўлди. Унга шакар билан сув аралаштирилиб тайёрланиб сўнгра совутиб олинган қиёмимизни қўшамиз. Баклавамизни қиёми сингунича қўйиб қўямиз. Шуни ёдда тутингки: пишириқ ёки қиёмларнинг бири совуқ иккинчиси иссиқ бўлиши шарт.

Мавзуга оид мақолалар
Бу шеър ҳазрат Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг қиблагоҳлари хотирасига бағишланади Юз давоми...

10:36 / 05.02.2017 8311
                                                       Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва давоми...

10:07 / 05.02.2018 4754
Грузия Мусулмонлар идораси қошида «Мусулмон аёллар жамияти» ташкил этилди, деб хабар қилади Кавказ давоми...

11:45 / 02.02.2017 5012
 Ҳақ тўсилган эмас. Балки сен назардан тўсилгансан. Зотан, У Зотни бир нарса тўсса, албатта, уни беркитган давоми...

15:07 / 27.02.2018 4894