КЎЗИ ТЎСИЛГАНЛАРДАН ҲАҚ ТАОЛО ТЎСИЛГАНДИР
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Ҳақ тўсилган эмас. Балки сен назардан тўсилгансан. Зотан, У Зотни бир нарса тўсса, албатта, уни беркитган бўлади. Агар уни беркитувчи бўлса, албатта, Унинг борлигини чегараловчи бўлади. Ҳар бир нарсанинг чегараловчиси унга қаҳрини ўтказувчи бўлади. “Ҳолбуки, У Зот бандалари устидан қаҳрини ўтказувчидир”.

Бу ҳикматда ақидавий масала борлигига урғу беришимиз керак. Бандалар бирор ҳолатни баён қилишда “Аллоҳ тўсилиб қолган” деган сўзларни ишлатишлари алсо мумкин эмас. Аллоҳ таолони маҳжуб (тўсилган) деб бўлмайди, бу гап У Зотнинг сифатига тўғри келмас экан. Чунки бу гап билан Уни чегаралаб қўйилган, тўсиб қўйилган бўлади. Аллоҳ таолодай Зотни қандай тўсиб бўлади?! Уни макон, замон билан чегаралаб бўлмайди. Эътиқодда ҳам билимда ҳам даъвойимизда ҳам гапимизда ҳам ҳеч қачон Аллоҳ таолони тўсилган демаймиз. Иймон масаласида Аллоҳ таолога нисбатан “тўсилган” дейиш мутлақ мумкин эмас. Агар У Зот билан бандаси орасида тўсиқ пайдо бўлган бўлса, у Аллоҳнинг тўсилишидан эмас, бизнинг ўз айбимиз билан, баъзи сабаблар билан ҳосил бўлган. Кўзнинг тўсиқ ёки очиқ бўлишига қалбнинг тўсиқ ёки очиқ бўлиши ўхшатилади. Бизнинг ўзимиздан айб ўтадики, қалбимиз тўсилиб қоладики, Аллоҳ таолодан тўсиламиз. Масалан қайтарилган нарсалардан қайтмасдан қалб ойнамизга бошқа нарсаларнинг акси тушиб, дунё ҳаётида яшаб турганимизда бошқа нарсаларга машғул бўлиб, Аллоҳ таолодан тўсилиб қолишимиз сингари.

Шу ўринда бир савол туғилади, нима қилсак тўсилмаймиз? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам тавсия қилган, у зот алайҳиссаломнинг суннатларида Аллоҳга қурбат ҳосил қиладиган амалларни кўпайтириш керак. Доимо илтижода бўлиб, астойдил тавба-тазарру, истиғфор айтиб, Аллоҳ таолони Ўзидан сўраш керак. Зикрни кўпайтириш, нафсни муҳосаба қилиш, муроқаба қилиш билан Аллоҳ таолога яқинлашиш мумкин.

Одинахон Муҳаммад Юсуф

  

Мавзуга оид мақолалар
Қизил Нерв тизимини  ҳаяжонлантиради, асабийлаштиради. Организмнинг барча тизимлари ишини, юрак уриши, давоми...

21:26 / 02.02.2017 15718
embedhttpswww.youtube.comwatchv1PmFWAVo2Uembed

15:12 / 23.11.2018 4118
Саломатликни сақлашда магнийнинг муҳим ўрни борлигини бугун ҳаммамиз биламиз. Вужудимизга айнан қайси давоми...

06:21 / 16.02.2024 6432
Фарзандларнинг дарсларини қилдириш отаоналарнинг энг катта муаммоларидан биридир. Болалар ҳам, давоми...

01:54 / 06.01.2024 2258