Ассалому алайкум! Саволим бироз ноўрин бўлса узр сўрайман. Оилада эр аёлига нисбатан бепарво бўлса, аёл буни ўзгартира олмаса, ичида сиқилса ҳам, ҳаракат қилса ҳам бефойда бўлса ва оҳир оқибат Аллоҳ розилигини ният қилиб, фарзандлари учун, оиласи учун ҳам чидаб, яхши муносабатда бўлиб яшаса, ўзига зулм қилаётган бўлмайдими, шаръан тўғри йўлда бўладими? Тўғри йўл кўрсатишда ёрдам беринг илтимос.
– Ва алайкум ассалом! Бунда аёл ихтиёрли. Зарар кўраётган бўлса шариат сабр қилишга мажбурламайди. Валлоҳу аълам!