Рўза

12:06 / 18.01.2022 | Muslima | 438
Ассалому алайкум! Рўза вақтида қинни ювиш мумкинми ва ювганда оз миқдорда жигарранг қорамтир нарса тушса, рўза бузиладими. Ёки рўза бузилиши учун хайз қони тўлиқ оқиб чиқиши керакми.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Рўзада бу ерга сув ёки нам кириши рўзани очади. Жигарранг нарса тушиши ҳайз ҳисобланиб рўза очилади.  Валлоҳу аълам!