Кўришганда қиздан қандай саволлар сўраш керак?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум, Шайx ҳазратлари. Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳнинг хоҳиши ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ оила қуриш ёшига кирдик. Совчилар қизнинг уйига бориб, уларнинг розилигини олишади ва келин-куёвни учраштиришади. Саволим : кўришганда қиздан қандай саволлар сўраш керак? Қандай саволлар сўраса, шариатга тўғри келади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Оила қуриш ниятидаги кишиларнинг бир-бирлари билан кўришишлари фақат шариат ҳукмига биноан ўтиши керак: ўзлари хилватда ёлғиз қолишлари мумкин эмас; маҳрамлардан бирор шахс улар билан бирга бўлиши шарт. Йигит қизнинг юзига, икки қўлига назар солса, бўлади. Ҳанафий мазҳабида, қадамига ҳам, дейилган. Юз – жамолнинг ойнаси, ундан кишининг чиройи ҳақида тўлиқ хулоса чиқариб олиш мумкин. Қўлдан эса баданнинг бошқа қисмлари, ориқлик, семизлик каби ҳолатлар тўғрисида хулоса чиқариб олинади. Ҳаракатдан, юриш-туришдан шундоқ ҳам тасаввур олса бўлаверади. Сўрайдиган саволлар турлича бўлиши мумкин. Дин, диёнат, ибодат, баъзи вазиятларни қандай тушуниш ва бошқа одоб-ахлоқ доирасидаги гапларни гаплашса, бўлаверади. Валлоҳу аълам.

Мавзуга оид мақолалар
Тамаки чекиш энг ёмон иллатлардан бири ҳисобланади. Тамакининг тутуни нафақат чекувчини, балки давоми...

20:09 / 09.01.2017 5489
26 ноябрь, 2016 йил Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм «Суннатни тирилтириш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи давоми...

12:49 / 20.03.2017 9189
Рамазон ойида бутун ер юзига Аллоҳнинг баракоти ёғилиб туришига қарамай, ихтиёрий оч юришнинг, яъни рўза давоми...

14:41 / 02.05.2019 4536
         Хабар Ислом тарихи фанидан очиқ дарс 24 апрель санасида Хадичаи Кубро аёлқизлар билим юртида Ислом давоми...

13:39 / 25.04.2017 5801