Ўликнинг жасадини ёриш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин!

Ортларидан Набий йўқ Зотга салавотлар бўлсин! Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1408 ҳ.с. 24–28 сафар (1987 йил, 17–21 октябрь) кунлари бўлиб ўтган ўнинчи мажлисида ўликнинг жасадини ёриб кўриш ҳақидаги масалани кўриб чиқди.

 Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:

Қуйидаги ғаразлар бўйича ўликнинг жасадини ёриш мумкин:

1. Жиноий даъво бўйича текшириш олиб борилаётганда ўлимининг ёки жиноятнинг сабабини билиш учун. Ўлимнинг сабабини билишда бундан бошқа восита бўлмаганда.

2. Маълум касалликларнинг олдини олиш чораларини кўриш мақсадида, уни билиш учун ўликни ёришдан бошқа имкон бўлмаганда.

3. Тиббий илмларни ўргатиш ва ўрганишга ҳожат тушганда.

Таълим мақсадида ўликни ёриш бўйича қуйидаги шартларга риоя қилмоқ лозимдир:

1. Жасад маълум шахсники бўлса, у ўлимидан олдин ўзини таълим мақсадида ёришга рухсат берган бўлиши лозим. Шунингдек, меросхўрларнинг изни ҳам қабул бўлади.

2. Ёриш фақат зарурат миқдорича бўлиши керак. Ўликнинг жасади ўйинга айланмаслиги зарур.

3. Аёлларнинг жасадини аёллар ёриши керак. Зарурий ҳолатлар бундан мустасно.

4. Барча ҳолатларда ҳам ёрилган жасаднинг барча бўлаклари дафн қилиниши зарур.

Кифоя китобидан  3-жуз

Мавзуга оид мақолалар
Исломий либослар IV халқаро конференцияси жорий йилнинг 1316 сенябрь кунлари Туркиянинг Истамбул шаҳрида давоми...

10:25 / 01.12.2016 4270
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 20 февралдаги УП3029 рақамли «Илмийтадқиқот фаолиятини давоми...

11:54 / 06.03.2017 8046
Аёл кишининг ташқи кўринишига хос хусусиятлар, мисол учун, қадду қомати, терисининг ранги ёки шу каби бошқа давоми...

21:44 / 19.01.2017 12293
Тажрибаларим чўчқа гўшти, дудланган мойи ҳақиқатда саратон касаллигининг сабабчиси эканлигини исботлади. давоми...

21:00 / 09.10.2019 4860