Вафотни аниқлаш ва инсоннинг жисмидан ҳаётни тутиб турувчи жиҳозларни олиш ҳақида
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1408 ҳ.с. 24–28 сафар (1987 йил, 17–21 октябрь) кунлари бўлиб ўтган ўнинчи мажлисида тиббий аломатлар ила вафотни аниқлаш ва инсон жисмидан ҳаётни тутиб турувчи жиҳозларни олиш ҳақидаги масалани кўриб чиқди. Ислом Фиқҳи Академияси бу масала бўйича мутахассисларнинг ва муассасаларнинг баёнотларини диққат билан ўрганиб чиқди.

Улардаги фикрлар, уламоларнинг айтган гаплари ва далилларини диққат билан ўрганди.

Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди: Жисмига ҳаётни тутиб турувчи жиҳоз ўрнатилган беморнинг димоғи бутунлай ишдан тўхтаганидан сўнг ва учта мутахассис табиб унинг қайта ишга тушмаслигини қатъият билан таъкидласалар, ундан жиҳозларни олса бўлади. Агар юрак уриши ва нафас олиши жиҳознинг ёрдамида давом этиб турган бўлса, шариат бўйича, ўлган ҳисобланмайди. Фақат юрак эмас, нафас ҳам батамом тўхтасагина, ўлган ҳисобланади.

 

Кифоя китобидан  3-жуз

   
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ёмон одатларни ташлаш, янгиларига одатланиш фурсати. Мен Рамазонда телевизорда беҳуда нарса кўриш давоми...

15:15 / 15.05.2019 3937
Тилдан келадиган офатлар кўп ва турлитуман бўлиб, улар қалбни сархуш қилади. Одам табиатида ҳам уларга давоми...

13:26 / 10.11.2016 7009
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Менинг ўғлим туғилганида уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи давоми...

18:51 / 12.11.2016 5534