Табассумнинг фойдалари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом дини ақидалар, ибодатлар, ахлоқ-одобларда мўътадил бўлиш устига қурилган. Исломда қўрқинчли зулмат каби қовоқ солиб юришга ҳам, доим ҳазил-мутойиба билан қаҳқаҳа уриб юришга ҳам буюрилмаган. Лекин жиддийлик, виқорлик ҳамда хушчақчақлик ва ишонч билан юришга буюрилган. Юзни тириштириб, қовоқ солиб юриш кишини нимадандир норозилигига далолатдир.
Табассум одатий амал эмас, балки ибодат ҳисобланади. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: «Биродаринг юзига қараб қилган табассуминг садақадир» деганлар. (Термизий ривояти)
Бу табассум кишининг масхаралаш учун унинг юзига боқишдан холидир. Пайғамбар алайҳиссалом саҳобаи киромларга доим табассум билан қарардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум қилганларида муборак тишларидан деворга нур тушарди. Баъзи кишилар, табассум қилиш инсон қадрини туширади, деб ўйлашади. Аслида табассум киши мартабасини оширади. Абу Дардо розияллоҳу анҳу кишилар билан гаплашганларида табассум қилардилар. Бунинг сабабини сўраганларида, у зот: «Пайғамбар алайҳиссалом бирор ҳадис ривоят қилсалар, табассум қилганларини кўрардим», деганлар. Яна Абу Дардо розияллоҳу анҳу: «Мен қалбим дам олиши учун куламан. Инсонларнинг энг ҳурматлиси бўлган Муҳаммад алайҳиссалом аҳён-аҳёнда кулар, ҳатто озиқ тишлари кўриниб кетар эди» деганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларининг охирги кунларида дард жуда оғир келган, ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу саҳобаларга Бомдод намозини ўқиб бераётган вақтда эшикдаги пардани кўтариб, саҳобаларига қараб табассум қилдилар. Бу ўз саҳобалари масжидда жам бўлиб турганлигидан севиниб, хайрлашиш табассуми эди. Шу ўринда табассум инсонга нима фойдалар келтириши билан танишсак: табассум инсон жисми ва ақлига фойда беради, табассум қон босимини ошишидан ва юрак хасталикларидан ҳимоя қилади, табассум инсонда ўзига ишончни ҳосил қилади, табассум инсон қийматини оширади. Демак, Ислом шариати ўрни бўлмаган жойларда кулаверишга рухсат бермай, ўрни бўлган жойларда табассум билан кишиларга яхшилик қилишга буюрган. Интернет материаллардан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
Таҳорат қилмоқчи бўлган одам, аввало таҳорат олишга ният қилиб,           дейди. Қўлларни давоми...

14:41 / 10.05.2017 17939
  Март ойининг сўнгги куни Ўзбекистонда илк бора Muslima collectoin муслималар либоси кўргазмаси бўлиб ўтди. давоми...

12:59 / 02.04.2018 4225
Пайғамбар алайҳиссалом вафотларидан бери энди олти ой ўтган эди. Ҳазрат Фотима хасталаниб давоми...

15:12 / 01.12.2016 3922
Кўпинча биз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг «Унинг ҳамди ила тасбеҳ айтмаган ҳеч бир нарса йўқ. Лекин уларнинг давоми...

16:07 / 03.04.2019 4979