Ўзбекистонда илк бора муслималар либоси кўргазмаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Март ойининг сўнгги куни Ўзбекистонда илк бора “Muslima collectoin” муслималар либоси кўргазмаси бўлиб ўтди. Пойтахтдаги Alvon супермаркетида ташкил этилган ушбу либослар байрамида Alvon, Fratelli casa, Sarmadi, Bonito, Tekbir каби маҳаллий ва хорижий брендлар иштирок этди. Таъкидлаш жоиз, кўргазмада намойиш этилган либослар ўзбек бозоридаги бўшлиқни маълум даражада тўлдирди, яъни ҳижобли, рўмолли, Ислом аҳкомларига мос кийинадиган аёлларнинг талаби ва дидини бирмунча қониқтирадиган кийимларни тавсия этди (либосларнинг қай даражада шариатга мослиги, албатта, муҳокама қилиниши керак). Яъни подиумда замонавий муслима образи намоён этилди. Бу, албатта, илк қадам сифатида эътиборга молик. Ташкилотчилар либосларни яратишда Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти (Олий маҳад) ҳамда Ҳадичаи Кубро номидаги аёл-қизлар билим юрти мутахассислари билан маслаҳатлашилгани, билим даргоҳи талабалари орасида махсус сўровномалар ўтказилганини алоҳида таъкидлашди. Тадбирда либослар намойишидан ташқари ишлаб чиқарувчилар билан мулоқот, стилист Ойдиной Тўхтаевадан либос ва рўмоллар рангларини уйғунлаштириш бўйича маҳорат дарси ҳам бўлиб ўтди.

Мавзуга оид мақолалар
Кишиким қилса олимларга таъзим, Андоқки қилур Пайғамбарга таъзим.                    Илм ўқуб қилмаган амал давоми...

11:14 / 10.02.2017 12337
Кўзларимизни ёшлаб, Кўнгилларимиз ғашлаб, Биз ғарибларни ташлаб, Устозим кетиб қолди Илм бобида давоми...

23:15 / 02.02.2017 7062
embedhttpswww.youtube.comwatchvPZmkJzEXKnQembed

18:02 / 22.12.2017 4535
Керакли маҳсулотлар 3 та бақлажон, 2 та булғор қалампири, 2 та бодринг, 34 та помидор, 23 та тухум, озгина давоми...

12:08 / 29.11.2016 7353