Ҳайрат
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Эй Одам фарзанди!

Киши ўлимга иймон келтириб, яна қандай хурсанд бўлаётганидан ажабландим. Ҳисоб-китоб бўлишига иймон келтириб, мол-дунё тўплаётганига ажабландим. Охиратга иймон келтириб, нечук роҳатланаётганига ажабландим.

 Дунё ва унинг заволига ишониб, нечук хотиржам бўлаётганига ажабландим. Тилида олим, қалбида жоҳил кишидан ажабландим. Сув билан ўзини покласа ҳам, қалби покланмаган кишидан ажабландим. Одамларнинг айби билан машғул бўлиб, ўзининг айбларидан ғофил қолган кишидан ажабландим. Аллоҳ таоло кузатиб турганини билган ҳолда яна қандай Унга осийлик қилаётган кишига ажабландим. Ўзининг якка ҳолда ўлишини, якка ҳолда қабрга киришини, якка ҳолда ҳисоб-китоб қилинишини билатуриб, нечук Парвардигоридан ўзгани дўст тутган кишидан ажабландим. Ҳақиқатан Мендан ўзга илоҳ йўқ. Албатта, Муҳаммад алайҳиссалом Менинг бандам ва Расулимдир».

Мавзуга оид мақолалар
Ҳазил нафсни ҳаёт чарчоғидан халос этади. Ва дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазил қилар давоми...

10:59 / 26.02.2017 7079
Гоҳида ёш болалар беш вақт намозни тўлиқ ўқишнинг уддасидан чиқа олмайдилар. Шу борада шариат ва усули дин давоми...

09:28 / 12.02.2017 8195
Умму Кулсум ҳижрий олтинчи йил, милодий 627 628 йили Мадинаи Мунавварада дунёга келди. Оталари Набий давоми...

21:00 / 30.10.2019 4949