Расулуллоҳ ҳам ҳазиллашар эдилар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳазил нафсни ҳаёт чарчоғидан халос этади. Ва дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазил қилар эдилар. Ва лекин у Зот ҳақдан бошқани айтмас эдилар. Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан хабар келди: «Бир қария аёл у Зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келди-да,  деди: «Эй Расулуллоҳ, мен учун мени жаннатга киргизишини сўраб, Аллоҳга дуо қилинг», деди. Бас, у аёлга: «Эй фалончининг онаси, албатта, жаннатга кампир кирмайди» . дедилар. Бас, аёл хавотирланди ва йиғлади, жаннатга ҳеч қачон кирмайман, деб ўйлади. У аёлдан шуни кўргач, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга мақсадни баён қилдилар, албатта, кампир жаннатга кампир ҳолида кирмайди, балки Аллоҳ уни бошқа қадди-қоматда яратади. Бас, у ёш, бокира ҳолида жаннатга киради. Ва у аёлга Аллоҳ таолонинг сўзини тиловат қилди: (35)  Албатта, биз у (ҳур)ларни  дафъатан хос қилиб яратдик. (36) Бас уларни бокира қизлар қилиб қўйдик. (37) Бир хилдаги тенгдош маҳбубалар».                                                 

                                                                                                                                          Воқеа сураси  35-,36-,37-оятлар.

Мавзуга оид мақолалар
Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадийжа онамиз билан неча йил бирга яшаганлар           давоми...

14:53 / 01.12.2017 3329
Оқ халат масъулияти   Табобат, бу фалсафадир. Ҳаёт ва ўлим фалсафасини англаб давоми...

11:59 / 25.11.2016 7229
Эрининг ошнонини пиширади, дастурхонини тузайди, меҳмонини кутади. Эрининг чироғи ва ўчоғини ёқади, давоми...

21:56 / 08.06.2023 3278
 Шарқ фалсафасида, хусусан, Ислом таълимотида аёлга нисбатан муносабат, аёлни улуғлаш алоҳида ўрин давоми...

06:13 / 03.12.2016 4540