Аллоҳдан ва одамлардан яхши гумонда бўлиш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳдан яхши гумонда бўлиш «У Зот мени авф қилади, мағфират қилади ва Ўзининг кенг раҳмати ила раҳм қилади», деган умид билан Аллоҳ таолога ибодат қилаверишдир. Одамлар ҳақида яхши гумонда бўлиш эса улардан ҳолини билмайдиганлар ҳақида:«Улар Аллоҳ таолонинг тоатида мендан кўра яхшироқ бўлсалар керак», деган гумонни қилишдир.Аммо ким очиқ-ойдин осийлик қилаётган бўлса, уларни Аллоҳ таоло учун ёмон кўриш лозим. Ана ўша иймоннинг баркамоллиги ҳисобланади. Одамлардан ҳазир бўлиш эса улар билан бўладиган муомалада эҳтиёт бўлиб жанжалдан қочиб , тинчлик ва осойишталикнинг пайидан бўлишдир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жалла:«Мен ҳақимданима гумон қилса,ўшандоқман» деди». 

Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ: Банда Аллоҳ таоло ҳақида қандоқ гумон қилса, Аллоҳ таоло унга ўша гумонга мос муомала қилади. Шунинг учун мўмин банда доимо Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлмоғи керак.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Яхши гумон яхши ибодатдандир», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлиш У Зотнинг ҳаққини адо этишдир. Шунинг учун ҳам бу иш яхши ибодатдан ҳисобланади. Одамлар ҳақида яхши гумонда бўлиш эса ўз эгасини одамларнинг ёмон кўришидан ва ҳасадидан асрайди. Шунинг учун ҳам бу иш яхши ибодатдан ҳисобланади.

Аллоҳ таоло ҳақида ёмон гумон қилиш куфрдир. Одамлар ҳақида ёмон гумонда бўлиш маъсиятдир.

Мавзуга оид мақолалар
Зино қарздир. Билгинки, уни қарз олсанг, уни албатта аҳлингдан кимдир тўлайди.Имом Шофеъийнинг давоми...

21:53 / 12.05.2023 3787
 Муҳаббатга мубтало бўлиб Бир йигит бор эди. Олий ўқув даргоҳида бир қизни ёқтириб,  унга уйланмоқчи давоми...

06:24 / 27.12.2016 3761
«Мусофир» ўз юртининг уйларидан уч куну уч кечалик масофани қасд қилиб чиққан одамдир. Уч куну уч кечалик давоми...

12:30 / 18.05.2017 5098
Қуръон мусобақасининг Республика босқичини томоша қилмоқчи бўлган опасингилларимиз учун Наврўз давоми...

19:25 / 19.04.2018 2262