Хулқ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ХУЛҚ

Ечилганда энг сўнгги тугун, Икки учин ушлаблар қолинг.

Даъватингиз таъсири учун

Хулқингизни тўғрилаб олинг!

Йиғлаш керак жойда кулсангиз Не бўлади, ҳақни билсангиз?!

Олимликка даъво қилсангиз, Хулқингизни тўғрилаб олинг!

Баъзилар бор тиришиб-куйиб, Маърузалар қиларлар суйиб...

Шиорларни бир четга қўйиб Хулқингизни тўғрилаб олинг!

Оиладан бошланур таскин, Зоҳирни гар енгганда ботин,

Ёқангизни тақишдан олдин Хулқингизни тўғрилаб олинг!

Тўғри, шартдир айламоқ хизмат, Аммо бунда бўлманг беҳикмат,

Исломдаги энг катта даъват – Хулқингизни тўғрилаб олинг!

Кимдир динга бўлганда ташна, Қўполлик-ла боссангиз пошна,

Даъват қилманг, яхшиси, ошна, Хулқингизни тўғрилаб олинг!

Кезсангиз гар диний гулшанда, Кулиб сўзланг, айлабон ханда

Эргашурлар сизга ўшанда. Хулқингизни тўғрилаб олинг!

Эй биродар, қалб агар касал, Шарт эмасдир ёзмаклик ғазал.

Пайғамбарга ўхшабон аввал Хулқингизни тўғрилаб олинг!

Мавзуга оид мақолалар
Оила инсон камолотининг бош бўғини, давлат тизимининг энг муҳим институти, жамиятимиз ўзаги, негизидир. Ҳар давоми...

10:28 / 24.01.2017 8950
1. Беш маҳалги суннат намозлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қайси бир мусулмон банда ҳар куни давоми...

15:01 / 08.12.2016 5433
Улуғ устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари вафотига чуқур қайғу ила битилган марсия Этиб жон давоми...

08:13 / 09.02.2017 5873