Бир кеча ва кундузда адо этиладиган суннат намозлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Беш маҳалги суннат намозлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мусулмон банда ҳар куни фарздан ташқари ўн икки ракат ихтиёрий намоз ўқиса, албатта, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради», дедилар.

Муслим ривоят қилган.

Улар қуйидагилар: тўрт ракъат пешин намозидан аввал, икки ракъат ундан кейин, шом намозидан кейин икки ракъат, хуфтон намозидан кейин икки ракъат ва бомдод намозидан аввал икки ракъат.

2. Зуҳо намози. 360 та садақага тенг бўлади. Инсоннинг жисмида 360 бўғим бор, бас ундан ҳар бир суяк ҳар куни қилинадиган садага муҳтож бўлади, ушбу неъматга шукр қилиш учун. Ана ўшанинг ҳаммасининг ўрнига икки ракъат Зуҳо намози жоиз бўлади.

 Унинг самараси (Муслимнинг саҳиҳи) да келганидек, Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сабоҳда сизнинг ҳар бирингиздан ҳар бўғинига садақа лозим бўлади. Бас, ҳар бир тасбеҳ садақадир, ҳар бир таҳмид садақадир, ҳар бир таҳлил (ла илаҳа иллаллоҳ) садақадир ва ҳар бир такбир садақадир. Амри маъруф садақадир. Наҳйи мункар садақадир. Ўшаларнинг ўрнига чошгоҳда икки ракъат намоз ўқиш кифоя қиладир», дедилар».

 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Менга халилим соллаллоҳу алайҳи васаллам уч нарсани васият қилганлар: ҳар ойда уч кун рўза тутмоқни, икки ракъат чошгоҳ намозини ва ухлашимдан олдин витр ўқимоғимни», дедилар».

Муттафақун ъалайҳ.

 3. Асрнинг суннати. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Асрдан олдин тўрт ракъат намоз ўқиган одамни Аллоҳ раҳим қилсин», дедилар».

Абу Довуд ва Тирмизий ривоят қилганлар.

 4. Шомдан олдинги суннати.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шомдан аввал намоз ўқинглар», дедилар ва учинчисида: «Хоҳлаган кишига», дедилар.

Бухорий ривоят қилган.

 5. Шом намозидан кейинги олти ракъат «Аввобин» намози.

 6. Азон ва иқомат ўртасидаги икки ракъат нафл намоз.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки азоннинг орасида намоз бор. Икки азоннинг орасида намоз бор. Икки азоннинг орасида намоз бор», деб учинчисида: «Ким хоҳласа», дедилар.

Муттафақун ъалайҳ.

Мавзуга оид мақолалар
Ҳеч шубҳасиз, ҳар бир мусулмон киши ҳаж қилиш учун Кабатуллоҳга боришни,  унга бир бор қўл теккизишни жуда давоми...

07:27 / 21.01.2017 2817
embedhttpswww.youtube.comwatchvJf6elKI04Akembed

13:09 / 16.10.2017 3145
Ноумид бўлган нарсангдан озодсан, тамагир бўлган нарсангга эса қулсан. Биз нимадан бирон нарса тама давоми...

07:37 / 28.02.2019 1718
Рўза тутиш уч ҳолатда лозим бўлади 1. Рамазон ойига кириш билан унинг рўзасини тутиш фарз бўлади. 2. давоми...

00:59 / 18.11.2016 3959