Рамазон суҳбатлари. 15-кун
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

—Нима қипти энди ёши катта бўлса, мен ҳам ўқишдан чарчаб келяпман.

— Ўғлим, сиз ёш экансиз, ҳали соғломсиз. Шу кекса отахоннинг ёшларига етиб юринг.  

— Ёшларига етиб, кейин мен ҳам автобусда ҳаммадан жой сўраб юраманми?

Беихтиёр қулоғимга чалинаётган бу сўзлар мен кетаётган автобусда янграр эди. Наҳотки, ёшларимиз ҳозир шу даражага тушиб кетишди, деб ўйладим мен. Атрофимда ўтирган ва турганларга диққат билан разм сола бошладим. 7 та йигит ва 2 қиз ўтиришибди. Ҳаммаси(ҳаммаси!)нинг қулоғида наушник, кўзи телефонида. У тепасида ким тургани-ю, нима деяётганини эшитадиган аҳволда эмас. Бу ҳақида ўйлашга ҳам вақти йўқ чамамда. Биттаси маза қилиб онлайн суҳбатлашиб кетяпти, иккинчиси ўйин ўйнаяпти. Ва ҳоказо. Ёшлигимизда ота-онамиз,  «Автобусга чиқсанг, ўзингдан бир ёш катта одам турган бўлса ҳам, ўтирма, ўтирган бўлсанг, дарров тургин»  деб ўргатишарди. Аёллар турганда эса эркаклар ўтирса, уят бўлишини таъкидлашарди.  Хўш, ёшларнинг  шу даражага етиб келишига, бировга жой бермайдиган ва ёши катталарга уялмай гап қайтарадиган бўлишларига ким ёки нима сабаб бўлди экан? Мени шу савол қийнай бошлади.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим!

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Муҳтарама сайтимиз фойдаланувчилари, бугунги мавзу ёшларнинг одоб-ахлоқи хусусида. Сиз бугунги кун ёшларининг ахлоқий ҳолатидан қониқасизми? Қайси камчиликларни кўряпсиз? Уларнинг ечимини нимада деб ўйлайсиз?

Бугунги суҳбатимизда фаол бўлинг!

Суҳбатлар ҳар доимгидек, соат 16:00дан 17:00га қадар, экранимизнинг ўнг томонида жойлашган чатда онлайн тарзда ўтказилади.

Сизни кутиб қоламиз!

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло инсонларни эркак ва аёл қилиб, яъни жуфт яратганлигининг ҳикмати. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг давоми...

20:44 / 28.02.2017 6813
Хона шароитида гулларни ўстириш қачон ва қандай бошланганини айтиш қийин. Шундай бўлсада яшаш жойи ва давоми...

06:57 / 13.12.2016 57863
Халқаро болалар китоби куни 2 апрель, Г. Х. Андерсоннинг туғилган кунида нишонланади. 1967 йили Халқаро давоми...

11:53 / 02.03.2017 4785
БиласизмиҲаж ва Умра зиёратига борсангиз, Мадинаи мунавварага ташриф буюрасиз. У ерда Масжиди Набавийда давоми...

03:23 / 18.02.2020 8679