Хуш келибсан, Рамазон!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуёшни ҳам кулдириб,
Қалбга сурур тўлдириб, Дўстларни суюнтириб, Рамазоним келмоқда! Саҳар туринг, ёронлар, Хатм қилинг Қуръонлар, Дод деворсин шайтонлар, Рамазоним келмоқда! Ғафлат ойи эмас бу, Овқат ойи эмас бу, Раҳмат ойи демак бу, Рамазоним келмоқда! Сергаклик аҳди бўлган, Мўминнинг бахти бўлган, Исломнинг фатҳи бўлган, Рамазоним келмоқда! Енг шимаринг тоатга, Иймоний ҳаловатга, Эришинг саодатга Рамазоним келмоқда! Иймон кучга тўлади, Шайтон қулфланади Руҳул Қудус инади, Рамазоним келмоқда! Рамазонда cабр бор, Етти юз қат ажр бор, Минг ойга тенг Қадр бор, Рамазоним келмоқда! Бу ой Марду майдондир, Кутиб турган Райёндир, Суму, деган Раҳмондир, Рамазоним келмоқда! Савоб ишда илдам бўл, Тур, ётма, пешқадам бўл, Аброр, сен ҳам маҳкам бўл, Рамазонинг келмоқда! Қуёшни ҳам кулдириб, Қалбга сурур тўлдириб, Дўстларни суюнтириб, Рамазоним келмоқда!
Аброр Мухтор Алий... Шаъбон 25..
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpsyoutu.berkZ2f1u2SRAembed Бугун мен сизларга енгил ва осон сармоя ҳақида гапириб бераман. Уни кўтариш давоми...

15:30 / 21.12.2018 5714
embedhttpswww.youtube.comwatchvOhzbTyWbIdAembed

18:31 / 01.06.2017 4155
  Юзни оқартириш ва таранглаштириш учун ниқоб Бунинг учун қуйидагилар керак бўлади уч ош қошиқ атиргул давоми...

15:35 / 21.09.2018 6216
«Муслимаат.уз» 10 ёшда 2017 йил 15 октябрь куни «Ҳилолнашр» нашриётининг мажлислар залида «Ислом.уз» давоми...

17:02 / 16.10.2017 11621