Барча турдаги юз  териси учун ниқоб
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Юзни оқартириш ва таранглаштириш учун ниқоб

Бунинг учун қуйидагилар керак бўлади:

  • уч ош қошиқ атиргул суви;
  • бир ош қошиқ крахмал;
  • ярим стакан сув.

Ҳаммасини аралаштириб, бироз паст оловга қўямиз. Кейин совутиб, юзимизга сурамиз.

Сулидан юзга ниқоб

Икки қошиқ сулини 150 мл сувга қўшиб, паст оловда 5 дақиқа қайнатамиз. Суюқликни сузгичдан ўтказамиз. Совугач, юзимизга ва бўйнимизга сурамиз. Ниқоб қуригач, илиқ сувда ювиб ташлаймиз. Бу ниқоб терини тозалайди, таранглаштириб, ажинларни кетказади. 

Юзга жозиба ва гўзал ранг берадиган ниқоб

Мазкур ниқоб учун:

  • 1 қошиқ асал;
  • 2 қошиқ майдаланган бодом;
  • ярим чой қошиқ лимон суви оламиз.

Бу масаллиқларни аралаштириб, юзимизга ва бўйнимизга яхшилаб сурамиз, кейин илиқ сувда ювиб қуритамиз. 

Ассали лосьон

1 қошиқ асални 2 қошиқ иссиқ сут билан яхшилаб аралаштирамиз. Тайёр бўлган лосьонимизни пахта билан юзимиз ва бўйнимизга сурамиз. muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Куни кеча бозордан қайтаётиб муслима онахоннинг давоми...

14:32 / 29.11.2016 4641
6 Издошлар, шогирдлар юлдуздек бесон, Устоз эди ул зот доно, меҳрибон. Барини санашга саноқ давоми...

11:55 / 09.02.2017 4692
Фитр куни таом ейиш, мисвок ва ғусл қилиш, хушбўй суртиш ва энг яхши кийимларини кийиш ва садақаи фитрини давоми...

15:39 / 08.11.2016 5426