Самарадаги Мавлид ан-Набий
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Дунё мусулмонлари қаторида россиялик татарлар ҳам бу байрамни нишонлай бошладилар. Маълумки, 2014 йил 2 январда Рабиъул аввал ойи бошланди. Айнан мана шу ойда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга келганлар. Бутун дунё мусулмонлари ҳар йили Рабиъул аввал ойининг 12-кунида Мавлид ан-Набий, яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунларини нишонлашади.

Россия Федерациясида бу байрамни, асосан, татар умумхалқ жамиятлари нишонлашади. 2013 йилнинг декабрида «Дўстлик» Самара минтақаси умумхалқ санъат уюшмаси президенти Ф.Канюкаев ва Самара минтақаси Мусулмонлар идораси раиси Ҳазрат Толиб Яруллин билан бўлиб ўтган учрашувларида 2014 йил Мавлид ан-Набий байрамига тайёргарликлар ва байрамни ўтказишга оид масалаларни кўриб чиққан эдилар. Бу йил Мавлид ан-Набий байрами 2014 йил 25 январда ўтказилади. Бу ҳақда «Дўстлик» СРТОО нинг расмий сайти хабар беради. Дастурга кўра байрамда Қозон шаҳрининг «Баракат», Толятти шаҳрининг «Нур», шунингдек, Камишла қишлоғининг бир қанча истеъдодли жамоалари қатнашиши кутилмоқда. Айтиб ўтиш жоизки, Самара минтақаси умумхалқ санъат уюшмаси «Дўстлик» ва Самара минтақаси Мусулмонлар идораси биргаликда ўтган йилнинг февраль ойида биринчи марта Самарада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишланган бундай катта тантана – Мавлид ан-Набийни ўтказишлари эди. Тантананинг мақсади – одамларда диний таълим ва руҳни тарбиялаш эди. Байрам дастури жуда қизиқарли бўлиб, унга кўпгина томошабинлар ва меҳмонлар ташриф буюрдилар. Литвинова номидаги санъат уйига Татаристон, Бошқирдистон, Чувашия, Доғистон ва Оренбург вилоятларидан кўпгина мусулмонлар йиғилдилар. Байрам кўнгилдагидек ўтган.

Интернет материаллари асосида тайёрланди.

Мавзуга оид мақолалар
 Эрон Президенти Ҳасан Рохани сўзига кўра, ҳуқуқий масалалар бўйича вицепрезидент бўлиб тайинланган Элҳам давоми...

18:49 / 26.12.2016 3866
Жек Бастон 1970 йилнинг 31 августида Калифорниянинг Окланд шаҳрида туғилган. У дастлабки таълимни Окланддаги давоми...

16:34 / 23.12.2016 4244
Отам онам билан тортишиб қолсалар ёки кўчадан уйга асабийлашиб келсалар, мени олдиларига чақириб, давоми...

22:12 / 21.05.2023 3027
Инсон шакли қанчалик чиройли бўлиб унинг аьзолари бирбирига муносиб жойлашсада, у рухсиз яшай олмагани каби давоми...

15:39 / 07.03.2017 8429