Макияжи таҳорат бўлган аёлнинг ҳаёти ҳам, ҳаёси ҳам гўзал бўлади.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Нажиб Фозил


Макияж косметик воситалар ёрдамида юзга пардоз бериш ёхуд ўша пардознинг ўзи.


Нажиб Фозил кўп сўзлари интернет майдонида иқтибос ва афоризмларга айланиб кетган машҳур турк адиби ва шоиридир. Адиб бу сўз билан таҳорат ва намоз инсон юзига нур ва тароват бағишлашига ишора қилмоқда. У нур "совуқ гўзаллик" бўлмиш косметик пардоздан фарқли ўлароқ инсон юзига беғубор чирой, маъсум гўзаллик бахш этади.


Аслида, таҳорат ва намоз эркагу аёлга нур беради, аммо адиб бу ўринда аёллар ҳақида сўз юритмоқда. Чунки замонамизнинг кўп аёллари гўзалликни косметик ишлов ва макияжда деб биладилар. Баъзилари бу борада шу қадар ғулув кетадики, яна ҳам гўзалроқ кўриниш учун пластик жарроҳлик амалиётларига ҳам бош уради.


Ваҳоланки, аёлнинг энг кўп гўзаллаштирадиган нарса унинг ҳаёси, иффати, Аллоҳ таолодан қўрқиши ва одобидир.


Адиб таҳорат ва намоз аёл кишининг нафақат чеҳрасини, балки ҳаёси ва ҳаётини ҳам гўзаллаштиришига урғу бермоқда. Зеро, ибодатли аёл ҳаёли бўлади. Ҳаёли аёл эса доим юксак қадрланади ва эъзозланади. Шу боис, ҳаёти ҳам гўзал бўлади. Ҳеч қандай шубҳали ишлар ва қоронғу ҳолатларга тушмагани, балки бундай нарсалардан ўзини олий тутгани учун ҳам Аллоҳ таоло унга муносиб жуфт, бахтли ҳаёт ва хотиржамлик ато этади. Ўз атрофини ўраб турган гуноҳ-маъсиятлардан сабр билан тийилиши, иффатини сақлаши, ҳаё ва ибоси туфайли Аллоҳ таоло уни дунё ва охиратда энг гўзал суратда мукофотлайди.


Алишер Султонходжаев,

ТИИ катта ўқутувчиси


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Уламою ҳукамолардан шундай сўзлар нақл қилинган «Бу дунё уч кундан иборат 1. Кечаги кун, у ўтиб кетиб бўлди, давоми...

06:13 / 27.12.2016 3583
Роббинг асаларига «Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган сўритоклардан уй тутгин. Сўнгра ҳамма давоми...

13:57 / 22.11.2016 8355
Замзамнинг тарихини ўрганишни имом Бухорий ўзларининг Жомеъус Саҳиҳ китобларининг «Бадъул халқ» бобида давоми...

15:41 / 08.08.2017 5887
embedhttpswww.youtube.comwatchvH17CXXZyTYfeatureyoutu.beembed

12:22 / 14.08.2017 4742