Москвада Мавлид ойига бағишланган тадбир бўлиб ўтади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2014 йилнинг 26 январида Москванинг Crocus City Hall концерт залида Россия Муфтийлар Кенгашининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган ойга бағишланган йиллик маданий-маърифий тадбири – «Мавлидун Набий» бўлиб ўтади. Мавлидун Набий лойиҳасининг янги дастури «Пайғамбарлар ва дунёнинг яхлитлиги» деб номланди. Ташкилотчилар инсоният бирлиги мавзусини Аллоҳнинг элчилари – пайғамбарлар силсиласи (кетма-кет юборилган пайғамбарлар) ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги (алоқадорлиги) билан очиб беришни ният қилганлар. «Мазкур Мавлидун Набий мавзуси уч иброҳимий дин: яҳудийлик, насронийлик ва Ислом динларининг маданий ва тарихий алоқаларининг (боғлиқлигининг) бой тарихини акс эттиради. Мавлидун Набий дастурида уч динни бирлаштирувчи тарафлари, инжилий пайғамбарлар ва Муҳаммад алайҳиссалом орасидаги яқинлик очиб берилади, мусулмонларнинг Муқаддас Китоби ва Суннатдан Ислом динининг яҳудий ва насронийларнинг пайғамбарларига муносабатини ифодаловчи матнлар келтирилади», дейилади тадбирнинг пресс-релизида. Тадбир доирасида диний-маънавий қўшиқлардан концерт, хайрия ярмаркаси, «Muslim Fashion Corner» исломий либослар тақдимоти лойиҳаси бўлиб ўтади.
Islamrf.ru сайтидан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
1966 йил, 26 октябрдаги ЮНEСКО бош конференциясида 8 сентябр Халқаро саводхонлик куни деб эълон қилинди. Ушбу давоми...

13:09 / 08.09.2019 5154
Инсон бу дунёда яшар экан, фақат моддиятга боғлиқ бўлган бу тирикликда уни самоларга боғловчи амалларга ҳам давоми...

00:08 / 12.01.2020 5644
      Гўзал миллий қадриятларимизга кўра акаукалар, отаоналаридан ташқари, ўз опасингиллари олдида ҳам давоми...

21:49 / 08.02.2017 5333