«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловининг 1-йўналишига оид 13-мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Энг гўзал ахлоқ эгаси

“Ва албатта, сен улкан хулқдасан (Қалам сураси, 4-оят), дея Ҳабибининг ахлоқини гўзал санаган Аллоҳ таолога ҳамду сано ва: “Мен макорими ахлоқни мукаммал қилиш учун юборилдим”, дея мўминларни ҳусни хулқликка чақирган Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар бўлсин! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун инсониятга намуна ва комил инсон ҳисобланадилар. Бу зот умматларини инсонларга азият беришдан, қалбини оғритишдан қайтариб: “Мусулмонларнинг яхшиси бошқалар унинг қўли ва тилидан озор чекмайдиганлардир”, деб таъкидлар ва ҳаттоки ўзларига қанча азият берган золим мушрикларга ҳам чиройли муносабатда бўлар эдилар.

Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламни аҳдига содиқлик, вафодорлик, ростгўйлик каби фазилатлари учун барча инсонлар у зотни Амин деб аташган.

Яна аҳли китоблардан бўлган Ваҳб ибн Мунаббаҳ бу борада шундай дейди: “Ўтган пайғамбарларга Худо тарафидан берилган китоблардан 71 тасини ўқиб туширдим. Муҳаммаднинг сифатларини уларнинг ҳаммасида кўрдим. Худо томонидан берилмиш бу ақл олдида бошқаларнинг ақллари дарёдан бир томчи сув мисоли, деб ёзилганини ўқидим”.

Оиша розияллоҳу анҳо ҳам у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари Қуръон бўлганлигини таъкидлар эдилар.

Оламларга раҳмат, мўминларга ўрнак бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқларини сифатлаш учун бизнинг сўзларимиз ожизлик қилади.

Отабек Орифжонов

   
Мавзуга оид мақолалар
Теҳрон. FARS NEWS ахборот агентлигининг хабар беришича, Эронда президентлик сайловларида биринчи марта аёл давоми...

18:52 / 21.12.2016 5075
БиласизмиҲаж ва Умра зиёратига борсангиз, Мадинаи мунавварага ташриф буюрасиз. У ерда Масжиди Набавийда давоми...

10:26 / 02.12.2022 5108
Бош оғриғини халқ табобати ёрдамида даволаймиз Баъзи шарбатлар бош оғриғига даводир Бошингиз давоми...

13:38 / 22.11.2016 15212
Аёл киши билан саломлашиш 1cавол Аёл кишининг бошқа эркаклар билан қўл бериб кўришишининг ҳукми давоми...

12:46 / 18.01.2018 5950